+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚАТИҚ ИЧИНГ, ҚАРИМАЙСИЗ!

(44-сон, 2016 й. Шифокор тавсияси)

Инсон соғлиги учун энг фойдали ичимлик - қатиқдир. Халқ табобатида, қолаверса, замонавий тиббиётда ҳам унинг қатор шифобахш хусусиятлари эътироф этилади. Жумладан:

* Қатиқ сурункали гастрит, атеросклероз, диабет, ишемия, дисбактериоз ва гипертония  касалликларининг олдини олишда ажойиб восита саналади. Шифо мақсадида ҳар куни     овқатдан 15 дақиқа ўтиб ичиш тавсия этилади.

*Қатиқ жигар церрози профилактикасида ҳам яхши самара беради. Шунингдек, жигар фаолияти билан боғлиқ хасталикларда ҳам қатиқ ичиш фойдали.

* Вазнингизни камайтирмоқчи бўлсангиз, ёғсиз қатиқ сизга яхши кўмак беради.

*Мунтазам қатиқ истеъмол қилиш қонда қанд миқдорининг ортиб кетмаслигини таъминлайди. Агар оилангизда қандли диабет билан оғриганлар бўлса, қатиқни канда қилманг.

*Ухлашга ётишдан аввал ичилган бир стакан қатиқ ошқозон-ичакларга ижобий таъсир кўрсатиб, руҳингизни тинчлантиради.

* Асабий ва иштаҳасиз бўлсангиз, эрталаб нонуштадан ярим соат аввал бир стакан қатиқ ичинг.

* Юз терингиз қуруқлашиб кетган бўлса, қатиққа озроқ майдаланган кўкатларни аралаштириб, ниқоб ўрнида фойдаланиш мумкин.

* Қатиқнинг тинчлантирувчи ҳамда тетиклаштирувчи хусусияти климакс давридаги аёллар, ҳомиладор ва эмизиклилар учун асқотади. Шунингдек, ҳайз олди безовталикларини енгиллаштиришда ҳам қатиқ ичиш фойда  беради.

*Узоқ умр кўришни истасангиз, ҳар куни бир стакан қатиқ ичинг.

Минурахон БОЗОРОВА, шифокор.