+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ЭНГ ФОЙДАЛИ ПАРҲЕЗ

Аёллар учун тавсиялар

Олимлар аёллар учун энг фойдали парҳезни аниқлашди. Жумладан, Гарвард тиббиёт мактаби мутахассислари ожиза хилқатларнинг рациони сабзавот ва меваларга асосланиши лозимлигини, гўшт ва қандолат маҳсулотларини чегаралаш кераклигини маълум қилишди. Ушбу диетага амал қилган аёллар озиш билан бирга, юрак-қон томир касалликлари хавфидан халос бўлар экан.

Шифокорлар аёлларга нонушта вақтида сабзавотлар қўшиб қовурилган тухум тановул қилишни, бошқа вақт эса картошка, хамирли овқатлар, ловия истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.

Пардозсиз гўзал бўлиш сирлари

Ҳар бир аёл косметик воситалар ёрдамида ўз гўзаллигини янада сайқаллаб кўрсатишга уринади. Бироқ уларсиз ҳам чиройли кўриниш мумкин. Бунинг учун:

Энг аввало, юз терисини соғломлаштириш лозим. 1 чой қошиқ қуритилган мойчечакни 1 пиёла қайноқ сувга солиб, 30 дақиқа дамлаб қўямиз. Сўнг совутиб, тиндирамиз ва 1 чой қошиқ асал қўшамиз. Ушбу ичимлик 2 ҳафта давомида оч қоринга ичилади. Агар хафсала билан ушбу молажани қилсангиз, натижасидан хурсанд бўласиз.

Киприкларни ўстирамиз. Киприкларимизни парваришлашда шифобахш ёғлар жуда яхши самара беради. Бунинг учун шиша идишга канакунжут ёғи(косторовоэ), бодом ёғи ва кунжут ёғларини тенг миқдорда соламиз. Яроқлик муддатини узайтириш учун Е витаминидан қўшамиз. Бундай аралашмани қуруқ киприкларга ухлашдан олдин суртамиз. 2 ҳафтадан сўнг киприкларингиз анча қуюқлашганини сезасиз.

Сочларимизни жилодор қиламиз. Сочларимизга       соғлом ва гўзал тус бериш учун дўкондаги қиммат воситалар шарт эмас. Уй шароитида маска тайёрлаш учун 1 та тухум сариғи ва ярим пиёла қатиқни аралаштириб, 1 ош қошиқ канакунжут (касторовоэ) ёғидан қўшамиз. Аралашмани ҳўл сочларга суртиб, махсус қалпоқча кийиб олинади. 30-40 дақиқадан сўнг яхшилаб ювиб ташланади.

Қўл терисини парваришлаймиз. Қўлларингиз юмшоқ ва майин бўлиши учун қўл кремига тенг миқдорда сирка қўшамиз ва аралашмани ухлашдан олдин суртиб оламиз.                                

Қуруқшаб қолган лабларни даволаймиз. 1 чой қошиқ қаймоқ ва сабзи шарбатини аралаштириб лабларга суртамиз. 7-8 дақиқадан сўнг ювиб ташлаймиз.

Тишларни оқартирамиз. Бунинг учун фаоллаштирилган кўмир (активированный уголь) таблеткасини майдалаб, тиш тозалагич ёрдамида тишларимизни ювамиз.

Табиий воситалар ёрдамида оддий ва доимий парвариш сизга саломатлик, гўзаллик ҳадя этиш билан бирга, пулингизни ҳам тежаш имконини беради.

 

Ҳулкарой ЮЛДАШЕВА тайёрлади.