+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Чивинлар кўпроқ кимларни чақади?

билиб қўйган яхши

Ёзда чивинлар кўпаяди. Айниқса, тундаги дим ҳаво, бунинг устига чивинлар чақиши оромингизни бузади, яхши ухлай олмайсиз. Қаерга борманг, чивинлар сизни қидириб топаверади. Баъзан "нега бошқаларни чақмайди-ю, мени чақаверади?" деб сўрайдиганлар ҳам топилади. Чивинлар нега инсонларнинг айримларинигина чақиши ҳақида турли назариялар мавжуд. Шундай тахминлар борки, ўзидан кўп углерод диоксиди ва тер чиқарувчи инсонларни чивин чақиши эҳтимоли юқори бўлади. Статистика бўйича, одатда, одамларнинг ҳар ўн нафаридан бири чивинларни ўзига жалб этади.

  

Нега чивинлар маълум бир инсонларга кўпроқ ҳужум қилади?

 

Аввалига теримизга яқинлашаётган чивинлар нима исташини билиб олайлик. Чивинларнинг фақат урғочиси чақади. Чунки насл қолдириш ва тухумларини озиқлантириш учун уларга қон керак бўлади. Эркак чивинлар эса ўсимлик мевалари билан озиқланади. 

Урғочи чивинлар жуда эътиборли бўлиб, улар бўлажак  наслларига энг яхши қонни беришни исташади. Маълумки, ҳар бир инсоннинг ўзига яраша тана ифори мавжуд. Чивинлар ҳам ўзлари "идеал" деб ҳисоблайдиган ҳидни жуда яхши билишади. Улар бу ҳидни 30 метр узоқликдан ҳис этиши мумкин.

Тасаввур қилинг, инсон организмида 100 триллионга яқин микроб бор. Бизда ҳам, асосан, генетика билан белгиланадиган "микроб имзо" бор. Бу микроб-лар - бизнинг иммун тизимимизни асосий қисми ҳисобланади, шу сабаб, ёдда тутинг:  тез-тез сув муолажаларидан фойдаланиш фақат фойдага хизмат қилмайди ва сизнинг ифорингизни чивинларнинг кучли нафасидан беркита олмайди. 

 

Қон гуруҳлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

 

Агар чивинга сизнинг ҳидингиз ёқиб қолган бўлса, у сизни тинч қўймайди. Ўтказилган тажрибалар шуни исботладики, чивинлар қони I гуруҳига мансуб кишиларни II гуруҳдагиларга нисбатан кўпроқ сўради. Умуман 85 фоизга яқин ҳолатда инсон қон гуруҳи билан чивинларни ўзига жалб этади. 

Идеал ҳид қандай бўлади?

Инсон организмидан ажралиб чиқувчи тер ва углерод диоксиди муҳим роль ўйнайди. Бироқ танамизнинг ифори унданда муҳимроқ аҳамиятга эга.

Сут кислотаси чивинларнинг кўплаб тури учун эътиборни тортувчи муҳим хусусият саналади. Пишлоқ, соя, йогурт ёки тузланган сабзавотлар каби маълум муҳсулотлар эса тери юзасида катта миқдордаги сут кислоталарининг шаклланишига олиб келади. Бу эса ғувиллаб келувчи қон сўрувчиларни ёпишиб олишига сабаб бўлади.

Чивинларни бутунлай ўзимиздан нари этишнинг иложи йўқ. Қўлимиздан келиши мумкин бўлган ягона иш  - бу бор-йўғи хавфсизлик чораларини кўриш: терининг катта қисмини кийим билан ёпиш, юқори намлик вақтида тонгда ва кечқурун кўчага чиқмаслик, шунингдек, чивинлар чақишига қарши ҳимояловчи крем, спрей ва ёғларни ишлатишдир.

 

 

Матлуба МАМАЖОНОВА тайёрлади.