+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ХОЛЛАР СОFЛИГИМИЗДАН, ХУЛҚ-АТВОР ВА ТАҚДИРИМИЗДАН ДАРАК БЕРАДИ

инсон руҳияти

Инсон танасидаги ҳар бир аъзо бир-бири билан ўзаро боғлиқ. Психолог мутахассисларнинг таъкидлашларича, ички аъзоларнинг бирортасида қандайдир камчилик ёки хасталик бўлса, у дарров тананинг ташқарисида ўз аксини кўрсатар экан. Шу боис, танангизда пайдо бўлиб қоладиган доғ ёки турли тошмаларга эътиборсиз бўлмаслигингиз лозим.

Хорижлик руҳшунос-шифо корлар ўтказган тадқиқотларга кўра, агар инсоннинг йўғон ичагида хасталик бўлса, пешона ва қошлар устида хол, доғлар пайдо бўлиб, киприкларнинг ости қизарар, қувуқда бирор дард бўлса, ияк остида доғлар ва холлар пайдо бўлар экан. Жигар фаолияти бузилганда эса чап қовоқда хол ва доғлар пайдо бўлиши мумкин.

Қўлингизга ойна олиб ўзингизга разм солинг. Терингиздаги бирор ўзгаришни, доғ ёки тошма пайдо бўлганлигини кўрсангиз, албатта, шифокорга мурожаат қилиб, унинг маслаҳатини олинг. Бу фойдадан холи бўлмайди.

Шу ўринда руҳиятшунослар инсон таънасидаги холлар қандайдир маънони билдириши ҳақида ҳам  фикр-мулоҳазалар билдиришган. Хол кишига хусн ва чирой бахш этади. Шу билан бирга, юқорида таъкидланганидек, соғлигимизда, кўп ҳолларда эса тақдиримиз ва феъл-атворимиздан ҳам хабар берар экан.

Агар аёлларнинг ўнг қошида холи бўлса, улар албатта,     бахтли бўлади. Чап қошида бўлса, улар турли кўнгилсизликлар ёнма-ён юриши мумкин.

Кўз атрофидаги хол эса бойликдан нишона эмиш. Ўнг юзида бўлса, у муҳаббатли ҳаёт йўлини босиб ўтади, чап юзида холи бўлган кишининг кўп ҳолларда севги-муҳаббат бобида омади келмаслиги мумкин. 

Хол инсон бурнининг учида бўлса, у киши турли йўллар билан ўз мақсадига эриша оладиган инсон эканлигидан далолат беради.

Лабдаги хол кишининг самимий, ҳушёр, бойликка берилмайдиган, лекин масъулиятни у қадар ҳис этмайдиган инсон эканлигини билдиради.

Лабнинг учидаги хол кишининг нозик табиатли, лабининг остидагиси эса муҳаббат бобида мағрурлигидан далолат беради. Кимнинг билагида холи бўлса, у омадли бўлади.

Ўнг манглайида холи бор киши албатта, ўзи орзу қилган бахтга эришади. Кимки чап манглайида хол бўлса, орзулари орзулигича қолиб кетиши мумкин. 

Қулоғида холи бўлган киши ҳеч нарсадан ғам чекмайди. Бўйнида холи бор киши эса ҳаётда кўп заҳматлар чекиши мумкин.

Иягида холи бор киши ҳаётда кўп иззат-ҳурматга сазовар бўлади. Чап қовурғадаги хол ўша инсоннинг ҳазилкашлигидан далолат берар экан.

Психолог Маҳфузахон АЛИМОВА тайёрлади.