+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ЭЛЛА УЛАШГАН СУМАЛАК

(13-сон) Наврўз удумлари

...Эшик қўнғироғи жиринглади. Очсам, коса кўтарган дўмбоққина қизча турибди. Қўшнимиз Женя аканинг невараси - Элла.

- Ассалому-алакум, амаки! - деди қийиқ кўзлари чақнаб. - Сумалак олиб чиққан эдим! Наврўзингиз муборак бўлсин!..

Тўғриси, шошилиб қолдим. Қўшничилик - тўй-маъракаю байрамларни бирга ўтказиш, ўзаро ош-овқат илиниш "дом"имизда одатдаги ҳол. Лекин корйс қизнинг ўзбек қўшнисига сумалак кўтариб чиқиши кутилмаган воқеа эди-да...

Бундай кезларда, Наврўз оламга сепини ёйган   қувончли кунларда, байрам билан боғлиқ воқеалар хотирангда жонланади уларни эслаш асносида тилингда "Шукр!" деган сўз бот - бот айланаверади.

Бугун шаҳар-қишлоқларимизда ўтаётган байрам шодиёналарини кўриб қувонмаслик, шукроналар айтмаслик - гуноҳ. Наврўз мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатлар вакилларининг - бутун Ўзбекистон халқининг қутлуғ байрамига айланди, миллионлаб одамларга чексиз қувончу шодлик улашиб, уларнинг аҳил-иноқлиги ва дўстлигини, мамлакатимизнинг тинчлиги, ободлиги ва осойишталигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Наврўзнинг замиридаги буюк ҳикмат ҳам аслида шунда: миллатидан, динидан қатъи назар, барчани - ёшу қарини, эркагу аёлни, пок, ҳалол, хайру саховатли, меҳр-мурувватли, адолатли, шафқатли бўлишга, тинч ва осойишта ҳаётнинг қадрига етишга ундашида...

Бир зумда бу ўйлар хаёлимдан ўтди. Ўзимга келиб қарасам қизча умидвор менга қараб турибди.

 - Сумалакни ким пиширди, қизим? - деб сўрадим Элладан косани оларканман.

- Дала ҳовлимиздаги қўшниларимиз билан бирга пиширдик, - деди у фахр билан. - Лапар ҳам айтдик! Рақс-га ҳам тушдик!..

- Қойил! Лекин шунисини сал ошириб юбординг-ов, болам. Мана, масалан, сен ўлану лапар айтишни қаердан биласан?

-      Биламан! Қўшнимиз Ўғилой опа ўргатганлар!

-      Билсанг, айт-чи!

Етти ёшли корейс қизи бироз қимтиниб турди. Сўнг саҳнага чиққандек баланд овозда бийрон-бийрон қилиб айтди:

Қора қошли қизалоқ,

Йўлларингда мен муштоқ,

Сумалак бир баҳона,

Мендан кетмагин йироқ.

Беихтиёр чапак чалиб юбордим:

-      Эй, умрингдан барака топ-эй, Элла қизим, баракалла!..

 

Қулман ОЧИЛОВ