+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ТАРБИЯНИНГ МАЪНАВИЙ ИЛДИЗИ

Ўлмас қадриятларимиз

Маънавиятимизнинг ўзаги - миллий анъаналаримиз оила бағрида, маҳалла остонасида, нуроний онахонларимизнинг болажонларга айтадиган эртакларию дуогўй момоларимизнинг ўланларида шаклланиб, камол топган. Бинобарин, халқ оғзаки ижодини катта бўлагини ташкил қилувчи алла, эртак, достон, топишмоқ, лапар, ўлан ва бошқа кўплаб фольклор жанрларининг баркамол авлод тарбиясида аҳамияти юқори.

Бугун ҳар биримиз кундалик мулоқотда гоҳ билиб, гоҳ билмай кўплаб пурҳикмат нақлларни, маъноси кишини лол қолдирувчи маталларни, асрлар ардоғида сайқалланган иборалар, мақолларни қўллаймиз. Бундай ҳикматга бой қадриятларимиз замиридаги эзгу ғоялар ҳар бир авлод камолотига ҳхизмат қилгани сингари бугунги кунда ҳам ўзининг асл моҳиятини йўқотган эмас. Чақалоқ дунёга келган илк кунданоқ момоларимиз эзгуликка йўғрилган аллалар, эртаклар орқали меҳрини дилбандлари қалбига жо этишларининг боиси ҳам шунда. Оиладаги илк педагогик тарбия айнан шу жанрлар орқали болалик давримиздан бошлаб ҳар биримизнинг бадиий-эстетик савиямизни оширишда муҳим пойдевор вазифасини ўтайди.

Бола ота-онага қараганда, кексалардан эшитган афсона ва ривоятлар, мақол ва маталлар, эртак, латифаларни диққат билан тинглаши ва яхшироқ ёдда сақлаши табиий. Тарбиянинг илдизи, бобо ва бувиларнинг  набираларни тарбиялашдаги энг муҳим қуроли айнан халқ оғзаки ижодидир. Чунки, уларнинг баёнида воқеликлар бадиий тўқима ва сифатлар тўлақонли ифодалангани билан болага ёқади. Кексаларнинг содда ва  тушунарли тилдаги нутқи боланинг қаҳрамонларга ҳурматини оширади, уларга тақлид қилишга интилади.

Ўқувчиларга халқ оғзаки ижоди орқали шахсий сифатларни шакллантириш, уларда умуминсоний фазилатлар: ўғил болаларда жасурлик, ботирлик, қатъиятлилик, мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш ва ҳаракатланиш, қизларда эса   халқимиз аёлларига хос нафосат, гўзаллик, матонатлилик ҳислатларини қарор топтириш усуллари ҳам кичик ёшдан олаётган таълим - тарбиянинг асосини ташкил қилади.

Халқимиз бадиий тафаккурининг дурдонаси ҳисобланган халқ оғзаки ижоди ёш авлоднинг маънавий камолотида муҳим аҳамият касб этувчи боқий қадриятдир. Чунки, юксак технологиялар тараққий этгани сайин миллий ўзлик бешиги бўлган халқ оғзаки ижодига эҳтиёж ҳам ортиб, кучайиб бораверади.

Фарзанд тарбияси нафақат оила ва мактаб, балки маҳалла, қариндош-уруғ, бутун жамият зиммасидаги муҳим вазифадир. Эртак, ривоят, ҳикматга бой мақолларни эшитиб улғайган бола катталарни ҳурмат қилишни, атрофдаги воқеа ҳодисаларга синчков назар солишни, мулоҳаза юритишни ўрганади.

Келгусида унинг баркамол ва комил инсон бўлиб вояга етишувида мактаб, оила сабоқлари билан бир қаторда халқ оғзаки ижодининг ўрни ва роли ҳам каттадир.

Муҳайё САЛОҲИДДИНОВА,

Асака туманидаги 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.