+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Вилоятимизда 353 та тарихий ва маданий мерос объектлари рўйхатга олинган

18 апрель - Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойларни асраш куни

Мамлакатимиз, хусусан, вилоятимизда тарихий обида ва маданий ёдгорликлар жуда кўп. Улар халқимизнинг ўтмишини ўзида мужассам этган миллий қадриятларимиз намунаси, халқимизнинг бебаҳо мулки ҳисобланади.

Мамлакатимиздаги кўҳна ва бетакрор ёдгорликлар  инсоният тамаддунининг ажралмас қисми сифатида улкан тарихий ва илмий аҳамиятга эга. Шу боис ҳам уларни ўрганиш, муҳофаза қилиш, келажак авлодга бус-бутун етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилади.

- Айни кунда вилоятимизда маҳаллий ва республика аҳамиятига эга 353 та тарихий ва маданий мерос объектлари рўйхатга олинган, - дейди маданий мерос  объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш Бош бошқармасининг Андижон вилояти бўйича давлат инспекцияси раҳбари Бекзод Умаров. - Улардан 109 таси археологик, 65 таси меъморий ёдгорликлар, 106 таси маҳобатли санъат ёдгорликлари-ҳайкаллар бўлиб, қолган 73 таси диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳлардир.

Уларнинг ҳар бири муайян бир давр, маскан, улуғ шахслар ҳақида маълумотлар олиш имконини беради ёки юртимизнинг бетакрор табиатини кўрсатувчи гўша сифатида ҳар қандай кишида катта таассурот қолдиради.

Бугунги кунга келиб, вилоятимиздаги ана шу тарихий обида ва маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш, ободонлаштириш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, соҳанинг етук мутахассислари иштирокида тузилган тарихий-маданий экспертиза комиссияси томонидан туман ва шаҳарлардаги маданий мерос объектлари, деб эътироф этилган ёдгорликлар тўла ўрганиб чиқилди. Уларнинг аксариятида кадастр-баҳолаш, муҳандислик-тадқиқот, топономик, картография ишлари амалга оширилди. Шунингдек, археологлар, тарихчи олимлар томонидан Марҳаматдаги Мингтепа ёдгорлигида катта ҳажмдаги илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан,  кунда Мингтепада Ўзбекистон-Хитой қўшма илмий экспедицияси томонидан олиб борилаётган ишлар эътиборга молик. Бундан ташқари, шу кунларда Жалақудуқ туманидаги "Қутайба Ибн Муслим", Андижон туманидаги "Меҳмони Валий", Пахтаобод туманидаги "Ховускон ота", Хўжаобод туманидаги "Имом ота" зиёратгоҳларида  қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки,  кейинги йилларда 50 дан зиёд тарихий ёдгорликлар ва зиёратгоҳларнинг кадастр ҳужжатлари, 50 дан ортиқ объектнинг паспорти тайёрланди.

Миллий давлатчилигимиз тарихини ўзида акс эттирувчи, келажак авлодларга мозийдан хабар берувчи бу каби археологик ёдгорликларни, тарихий ва маданий обидаларни асраб-авайлаш ҳар бир юртдошимизнинг фуқаролик бурчидир.

Тарихий обида ва маданий ёдгорликлар юртдошларимиз қалбида муқаддас она заминга муҳаббат, ўтмишга даҳлдорлик ҳиссини, фахр-ифтихор туйғуларини шакллантириши, қолаверса, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, маданий мерос ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

 

 

Раҳимжон ХЎЖАМБЕРИДЕВ