+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Авг 2017

Аёл гўзаллигининг сири

(35-сон) Мулоҳаза

Ҳар бир аёл гўзал ва назокатли бўлишни истайди. Бунга эришиш учун фақатгина пардоз-андоз воситаларидан фойдаланишнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки қайсики аёл ўзига зеб бериб, пардозланса-ю, бироқ унинг кўнгли иғво ва хасадга, хаёсизлик, тилёғламалик, ёлғончилик ва бадгумонликка мойил бўлса, буларнинг ифодаси ташқи кўринишида ҳам зоҳир бўлиши аниқ. Агар аёл кўримсизгина бўлса-да, унда ибо ва ҳаё, одоб-аҳлоқ, хушхулқ ва самимийлик бўлса, унинг нуқсон ва камчиликларини ана шу гўзал фазилатлар пардаси яшириб туради ва қалбдаги чирой юзларда ўз аксини топади.

Шу ўринда бир ҳикматни эслаб ўтиш ўринли.  Боғда бир гул бўй кўрсатибди. Унинг чиройига барча майса-ю ўтлар,   дарахтлар мафтун бўлибди. Бундан ҳаволанган гулнинг кибори ортибди. Кунларнинг бирида яна бир гул ийманибгина кўзини очибди. Унинг барглари нозик, ғунчаси ҳам тегсанг тўкилиб кетаман дейди. Буни кўрган биринчи гул унинг устидан кулибди:

- Жуссанг бирам кичик ва нозик экан. Тез кунда сўлиб қолишинг аниқ.

Эндигина бўй кўрсатган гул бунга жавобан ҳеч қандай сўз айтолмабди. Кунлар ўтган сайин биринчи гулнинг димоғи баттар кўтарилибди. Иккинчи гулга хасад қилиб, уни бошқаларга тинмай ёмонлар экан. Биринчи гулнинг ғийбатчилигидан кўнгли совиган атрофидагилар ундан узоқлашибдилар.  Шундай кунларнинг бирида қаттиқ шамол турибди. Дўст ва яқинларсиз қолган киборли гул шамолда қолиб ҳолдан тойибди. Иккинчи гулни эса дарахтлар ўз ҳимоясига олиб, шамолдан асраб қолишибди.

Ҳикматдан ҳисса шуки, ҳақиқий гўзаллик инсоннинг қалб гўзаллигидир. Ҳеч бир гўзаллик самимийлик ва табиийликдан, шарм-ҳаёдан ва иффатдан устун бўлолмайди. Бу ҳислатларни ўзида мужассам этган аёл ҳамиша гўзал ва ёқимли кўринади, шунингдек, эл-юрт орасида ҳурмат ва эъзоз топади.

 

Хосиятхон