+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Нояб 2016

СОFЛОМ ОНА ВА БОЛА БАХТЛИ КЕЛАЖАКДИР

Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги муассасаларда 2786 нафар хотин-қиз фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 441 нафарини врачлар, 1751 нафарини ўрта, 594 нафарини эса кичик тиббиёт ходимлари ташкил этади.

Бирлашма хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти томонидан аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга қулай иш шароитлари яратиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, опа-сингилларимизни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Бошланғич ташкилотимизнинг 7 нафар хайъат аъзоларининг ҳар бирига алоҳида вазифалар тақсимланган. Улар бирлашма тизимидаги  даволаш-профилактика муассасалари хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари раислари билан ҳамкорликда белгиланган ишларни амалга ошириб келмоқда. Айниқса, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, шаҳардаги 74 та маҳалла аҳолиси саломатлигини сақлаш, уларнинг тиббий билим ва саводхонлигини юксалтиришга қаратилган тадбирлар, шунингдек, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва коллежларда   "Хавфсиз йуналиш" шиори остида ўқувчилар билан савол-жавоб ва мулоқотлар ўтказилиб, олган билимлари юзасидан тестлар ўтказилди. "Репродуктив саломатлик", "Соғлом турмуш тарзи", "Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари", "Шахсий гигена қоидалари" мавзуларида 33 та коллежда учрашувлар ташкил қилинди.

Бирлашма тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан шу кунгача 61681 нафар туғиш ёшидаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, экстрогенетал касалликлар аниқланган аёлларнинг 20746 нафари амбулатор тартибда, 596 нафари стационар шароитида соғломлаштиришга жалб қилинди. Шаҳарда фертиль ёшидаги аёллар ўртасида исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш борасидаги ишлар ҳам изчил олиб борилмоқда.

Қўмитамиз қошида "Ораста қизлар" тўгараги самарали фаолият олиб бормоқда. Тўгарак машғулотларида ёшларга гиёҳвандик, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳақида кенг маълумотлар берилмоқда.

Вилоят онкология диспансери онкогинекологлари ва шаҳар тиббиёт тизимида фаолият олиб бораётган акушер-гинекологлар ҳамкорлигида хавфли ўсма ва ўсмаолди касалликларини аниқлаш мақсадида ўтказилган худудий кўрувлар ҳам ижобий натижалар берди. Кўрув натижасида 4 нафар аёлда ўсмаолди касаллиги аниқланиб, улар соғломлаштиришга жалб этилди.

Аҳоли орасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш, гўдаклар ногиронлиги ва ўлимини камайтириш мақсадида шаҳар прокуратураси ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда "Фарзандлари соғлом юртнинг келажаги  порлоқдир" мавзусида тадбирлар ўтказилди. Бунинг натижасида йилнинг биринчи ярмида болалар ўлими ҳолатлари кескин камайди.

Бундан ташқари, бошланғич ташкилотимиз "Энг намунали хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти" танловининг республика босқичида ғолиб чиқиб, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг 1- даражали дипломи билан тақдирланди.

Бундай натижаларга эришишимизда аёл шифокорларимиздан 2- туғруқ комплекси дояси Муҳаббат Абдужалилова, чақалоқлар бўлими мудири Маҳпиратхон Аҳмедова, 1- туғруқ комплексидан Хилола Сатторова, 3- оилавий поликлиникадан Минаввар Самсақова, 1- поликлиникадан Гуласал Яқубованинг хизматларини алоҳида эътироф этиш жоиз.

 

 

Муҳаррамхон РАҲМОНОВА,

Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси, вилоят кенгаши депутати.