+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Сен 2016

ХАЛҚИМИЗ СОFЛИГИ - ЭНГ КАТТА БОЙЛИК

(39- сон, 2016 й.)

Айни кунда Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар, шунингдек, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган Президентимиз фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вилоят  соғлиқни сақлаш бошқармаси буйруқ ва топшириқлари  ижросини таъминлаш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.

Натижада аҳоли саломатлигини сақлаш, умуман, фаолиятимизнинг барча йўналишларида ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда.

Айни кунда бирлашмамиз тизимида фаолият олиб бораётган 4 та шифохона, 9 та поликлиникада меҳнат қилаётган 618 нафар шифокорларимиз, 1600 нафар ўрта тиббиёт ходимлари - ҳамшираларимиз Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи 420 минг нафарга яқин аҳолига сифатли тиббий  хизмат кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярмида 23 минг 300 нафардан ортиқ фуқаро бевосита шифохоналарда даволанган бўлса, 174 минг нафарга яқин  фуқаро      поликлиникаларимиз хизматидан фойдаланди, шифокорларимиз 247373 нафар беморнинг уйига бориб тиббий хизмат кўрсатди.

Кейинги йилларда деярли барча тиббий муассасаларимизда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Хизмат кўрсатиш сифати ва савияси тубдан яхшиланди. Хусусан, 2015-2016 йилларда "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида тизимдаги даволаш профилактика муассасалари автоклав, қуритиш шкафи, центрофуга, электрон ЭКГ, дистиллятор, офтоларингориноскоп, вакциналарни сақашга мўлжалланган махсус совуткичлар, гинекологик, хирургик жамлама сингари 22 турдаги замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди. 1-, 7- поликлиникаларда зарарсизлантириш бўлимлари ишга туширилди. Натижада касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш имкониятлари янада кенгайди. Айниқса, гепатит, грипп, ўткир юқумли ичак касалликларининг олдини олиш ва даволашда яхши натижаларга эришилмоқда.

Йилнинг  биринчи ярмида 62 минг нафарга яқин фертиль ёшидаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, экстрагенитал касалликлар аниқланган беморлар соғломлаштиришга жалб қилинди.

Шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси томонидан 1828 нафар никоҳланувчи ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, шифокорларимиз маҳаллаларида истиқомат қилувчи ногиронлар, якка-ёлғиз яшовчилар, уруш ва меҳнат фахрийлари хонадонларига бориб, соғликларини доимий назорат қилмоқдалар. Шаҳардаги умумтаълим, ихтисослаштирилган ва махсус мактабларда таҳсил олаётган 60 минг нафарга яқин ўқувчилар ўртасида 9 турдаги соха мутахасислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилганлиги келажагимиз эгалари бўлган ёшлар саломатлигини сақлашга қаратилган ишларнинг бир намунасидир.

Маҳаллалар ҳамда таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг тиббий билим ва саводхонлигини ошириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, "Эрта турмушнинг салбий оқибатлари", "Тўғри овқатланиш - саломатлик гарови", "Йод танқислиги касаллиги", "Руҳий саломатлик", "Камқонлик - хасталикларнинг боши", "Гиёҳвандлик - аср вабоси"  сингари қатор мавзулардаги учрашув, давра суҳбати ва тадбирлар мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширмоқда.

Бирлашмамиз эришаётган ютуқларга тизимимиздаги барча тиббий муассасалар муносиб ҳисса қўшмоқда. Кўплаб шифокорларимиз фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётганликлари барчамизни қувонтиради. Хусусан, шаҳар болалар шифохонаси шифокори Илёсбек Ашуров, ҳамшира Гавҳарой Тешабоева, Исторахон Тешабоева, 1-туғруқ комплекси бош шифокори Оксана Елецкая, 2- туғруқ коплекси шифокори Моҳирўя Алимова, 3- оилавий поликлиника бош шифокори Мухаррамхон Раҳмонова, умумий амалиёт шифокори Ф. Бурундуқова, ҳамшира  М.Тоштемирова, 5- оилавий поликлиника ҳамшираси Муяссар Абдураҳмоновалар самарали меҳнатлари учун "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, 2- туғруқ комплексидан Феруза Мадаминова, 2- болалар шифохонасидан Хуррият Хўжамова, 1- оилавий поликлиникадан Азиза Аҳмедова, 5- оилавий поликлиникадан Ёрқиной Хўжаева, 6- оилавий поликлиникадан Раъно Абдураҳмонова, марказий поликлиникадан Нурия Исоқова, 7- оилавий поликлиникадан Махфуза Ҳамрақулова,  8- оилавий поликлиникадан Махфуза Йўлчиева каби шифокорларимиз фаолликлари, ибратли фаолиятлари билан ҳамкасбларига намуна бўлмоқдалар.

Халқимиз, фуқароларимиз саломатлиги мамлакатимизнинг энг катта бойлиги. Ана шу бойликни асраб-авайлаш йўлида зиммамизга юклатилган вазифани аъло даражада бажариш учун бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.

 

Тоҳиржон ЗОКИРОВ,                                                                       

Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.