+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

01 Июнь 2017

ИБРАТЛИ УМР СОҲИБАСИ

(23-сон) Фахрийлар фахримиз

Ҳалол меҳнат қилган инсон ҳамиша қадр ва эъзоз топади. Ўттиз йиллик умрини таълим соҳасига бағишлаган қўрғонтепалик онахон Дилхуморхон Худоёрова бошланғич синф ўқитувчиси сифатида тумандаги қатор умумтаълим мактабларида самарали фаолият юритган. 

Меҳнат фаолияти давомида минглаб ёшларни одоб-аҳлоқли, она Ватанга муҳаббат руҳида, эл-юрт корига камарбаста инсонлар қилиб тарбиялаш ишига муносиб ҳисса қўшди. Жамоадаги фаоллиги, ёшларга билим беришдаги куюнчаклиги, ташаббускорлиги, фидойилиги билан нафақат ҳамкасблари, балки кенг жамоатчилик орасида обрў-эътибор топди.  Умри бўйи илм ва маърифат йўлидан бориб, ёшларни юрт тараққиёти йўлида хизмат қиладиган етук инсонлар қилиб тарбиялашда жонбозлик кўрсатди.

Дилхумор ая нафақат устоз, балки оилада меҳрибон она, севимли буви ва куюнчак рафиқадир. Онахон турмуш ўртоғи Орзубек Норматов билан ахил-иноқликда ҳаёт кечириб, тўрт қиз ва икки ўғилни тарбиялаб, вояга етказдилар. Уларни ўқитиб, ҳунарли ва уйли-жойли қилишди. Тўрттала қизлари ҳам  Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олишди.  Оналарининг изидан борган қизлар  айни кунда тумандаги турли мактаб ва коллежларда ишлашмоқда. Икки ўғилнинг бири ҳунармандлик, яна бири тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқда.  Дилхумор ая фарзандларининг бахту камолини кўриб кўзлари бир яйраса, 17 нафар набиранинг шодлиги қалбига бир олам қувонч бағишлайди.

- Бугунги ёшлар жуда бахтли, - дейди Дилхуморхон ая. - Бизнинг даврларимизда ўқиш, таълим олиш учун бугунгидек шарт-шароитлар бўлмаган. Нурай бошлаган биноларда, эски дарсликлардан фойдаланиб, ўқиганмиз. Ўша даврларда бошимиздан иссиқ-совуқ ўтиб, қийналган кунларимиз ҳам ҳалол меҳнатга суянганмиз. Мен ўз фарзандларимга, ўқувчиларимга ҳамиша ҳалол меҳнат қилишни, истиқлол берган имкониятлардан фойдаланиб, мақсад сари дадил олға боришлари зарурлигини уқтираман. Илоҳим, бугунгидай фаровон ҳаётимизга асло кўз тегмасин.

Дарҳақиқат, биз озод ва обод, мустақиллиги барқарор юртда, тинчлик замонида яшаймиз. Тилида шукроналик, қўли дуода бўлган, бутун ҳаётини ҳалол меҳнат ва касбига фидойилик билан ўтказган Дилхуморхон ая сингари фахрийларимизнинг ҳаёти, фаолияти биз ёшлар учун ибрат мактабидир. Улар бахтимизга ҳамиша соғ бўлишсин.

 

Замирахон НОРМАТОВА,

Қўрғонтепа индустриал-педагогика коллежи ўқитувчиси.