+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

01 Июнь 2017

ҚАЙНОНА-КЕЛИН ЎРТАСИДАГИ САМИМИЙ МУНОСАБАТ - ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИНИНГ МУҲИМ МЕЗОНИ

(23-сон) 2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқимизда азал-азалдан оила муқаддас маскан, ундаги қадриятлар, анъана ва урф-одатлар ўзига хос тарбия манбаи сифатида юксак қадрланган. Айниқса, истиқлол йилларида оила аталмиш маскан янада сайқал топди. Халқнинг, миллатнинг ривожини таъминловчи, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни дунёга келтириб, тарбияловчи муқаддас бу гўшанинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузи янада ортди.

Мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оила муаммоларини ўрганиш, унинг маънавий ва иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш,    соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шундай бўлса-да, мазкур йўналишда юзага келаётган қатор муаммолар, кишиларни ташвишга солаётган масалалар борки, уларни самарали бартараф этиш кенг жамоатчилик имкониятларидан унумли фойдаланишни тақазо этади.

Айни кунда вилоятимизда 768 мингдан зиёд оила мавжуд бўлса, уларнинг 21 фоизини ёш оилалар ташкил этади. Ҳар йили қарийб 30-32 минг янги оила барпо бўлаётгани албатта қувонарли. Бироқ кейинги йилларда айрим маҳаллаларда оилавий ажримлар, айниқса, ёш оилалар ўртасидаги ажримлар сони ортиб бораётганлиги кўпчиликни жиддий ташвишга солади. Оилавий ажримлар сабаблари таҳлил қилинганида, уларнинг асосий қисми оилавий келишмовчиликлар, яъни эр-хотин, қайнона-келин, ота-она ва фарзанд ўртасидаги низолар, ёшларнинг оилавий ҳаётга ҳуқуқий, маънавий-аҳлоқий ва физиологик жиҳатдан тайёр эмаслиги, оилада эркак ёки аёлнинг ишлаш учун чет давлатга чиқиб кетганлиги, фарзанд тарбиясига етарли даражада эътибор қаратилмаслиги сабаб бўлаётганлигини кўриш мумкин. Бундан ташқари, муаммоли, маънавий муҳит барқарор бўлмаган оилалар ҳам борки, улар ўртасида тарбиявий, тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш кераклиги аён бўлди.

Тан олиб айтишимиз лозим, бугунги кунда айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги Яраштириш, Хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари етарли даражада фаолият олиб бормаяпти, қолаверса, уларнинг ҳамкорлиги ҳам у қадар яхши йўлга қўйилмаган. Мазкур комиссиялар таркибига маҳалладаги фаол, катта ҳаётий тажрибага, бошқаларга тарбиявий таъсир кўрсатиш салоҳиятига эга бўлган обрўли фуқаролар жалб этилмаганлиги  учун ҳам уларнинг фаолияти самарали натижалар  бермаяпти.

Шу ўринда ёшлар, айниқса, қизлар тарбияси, уларнинг замонавий билим, ҳаётда зарур бўладиган бирор касб-ҳунар эгаллашларига, оилавий ҳаёт ҳақида зарур тушунчаларга эга бўлишларига  ёрдам бериш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, урф-одат ва маросимларни тартибга солиш борасида тизимли ишлар олиб бориш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши зарур.

Бугун олдимизда турган ана шу долзарб масалалар ечимини топиш, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг қўшма қарори асосида фуқаролар йиғинлари ҳузурида оилаларни мустаҳкамлаш ва улардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш ишлари билан бевосита шуғулланувчи "Қайноналар кенгаши" жамоатчилик тузилмасини ташкил этилганлиги айни муддао бўлди.

Оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёш оилаларнинг ҳаётда мустаҳкам илдиз отиши ва жамиятда ўз ўрнини топишида қайноналарнинг роли ниҳоятда катта. Шу маънода ташкил этилган "Кайноналар кенгаши" жамоатчилик тузилмаси фаолияти мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади. Кенгаш ташкил этилгандан сўнг ўтган қисқа давр мобайнида бевосита кенгаш аъзолари томонидан қарийб 200 га яқин оиладаги муаммолар бартараф этилиб, уларда барқарор муҳит шакллантирилди. 

Оилалар ва оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, оилаларда тотувлик ва хотиржамликни сақлаш, соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, турли низолар келиб чиқишининг олдини олиш ва бартараф этиш, оиланинг ҳар бир аъзоси - ота-она, фарзанд, ака-ука, қайнона-келин ўртасидаги муносабатларни ўзаро ҳурмат асосида шакллантириш, уларнинг ўз зиммаларидаги бурч ва масъулиятларини англаш ҳамда тўлақонли адо этишлари, умуман, оилада  ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ришталарини    мустаҳкамлаш борасида ушбу жамоатчилик тузилмаси томонидан зарур ишлар олиб борилади.

Маълумки, кўп йиллардан буён вилоят, туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари қошида жамоатчилик асосида "Қайноналар мактаби" фаолият юритиб келади. Уларнинг муайян иш тажрибалари шаклланган. Бу вилоятимизда мазкур йўналишда ишларни самарали ташкил этишда қўл келади.

Жамиятимизнинг энг муҳим бўғини бўлган оилани мустаҳкамлаш, айниқса, қайнона-келин муносабатларини чиройли, ўзбекона одоб-аҳлоқ меъёрлари асосида шакллантиришга қаратилган ушбу хайрли ташаббус доирасидаги ишлар вилоятимизда изчил ва тизимли равишда олиб борилади.

Мавлудахон НИЗОМОВА,

вилоят ҳокимлиги оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибият мудири.