+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Апр 2017

Маҳаллаларда оилаларни ўрганиш, муаммоларни хал этиш бўйича илғор иш тажрибалари шаклланмоқда

(17 – сон)

2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Жорий йил мамлакатимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши юртимизда инсон манфаатлари олий қадрият сифатида улуғланишига ёрқин бир мисолдир. Қолаверса, йил дастури доирасида бажарилиши белгиланган вазифалар халқ, одамлар билан бевосита иш олиб борадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Белгиланган ана шу вазифалардан келиб чиқиб, фуқароларнинг муаммо, дарду-ташвишларини ўрганиш ва хал этиш, турмуш шароитларини яхшилаш, фаровон ҳаёт кечиришларига имкон яратиб бериш борасида бизнинг Полвонтош маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида қатор ташкилотлар вакилларидан тузилган ишчи гуруҳимиз томонидан  белгиланган ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Маълумки, вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан Сешанба – оилаларни мустаҳкамлаш куни деб белгиланган. Ана шундан келиб чиқиб, ишчи гуруҳ аъзолари ва фаолларимиз оилалар билан тизимли иш олиб бориш бўйича режа асосида ишлар ташкил этилмоқда.  Энг аввало, маҳалладаги мавжуд 347 оила тўла ўрганиб чиқилди, ҳар бир хонадон сохиб ва соҳибалари билан бевосита суҳбатлар ўзтказилди. Ўрганиш жараёнида  аниқланган муаммолар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилди. Хусусан, нотинч, қайнона-келин ўртасида можаролар мавжуд бўлган оилалар билан алоҳида тарғибот ишлари олиб борилиб, келишмовчиликлар бартараф этилди.

Аҳоли, айниқса, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, бандликни таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш, тадбирликни ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш борасида ҳам зарур ишлар олиб борилди. Натижада бир қатор ишсиз фуқаролар идоимий ва мавсумий иш билан таъминланди. Тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобига 12 оила турли йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Юқоридаги ишлар аҳолининг моддий аҳволини яхшилашга ёрдам бермоқда.

Бундан ташқари, ногиронлар, уларнинг оилаларига керакли тиббий ёрдамлар кўрсатилди. Ногирон маҳалладошларимиздан бир нафарига вилоят, яна бир нафари республика шифохоналарида даволаниш учун йўлланмалар ажратилди. Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлар, хомийлар кўмагида амалий кўмак берилмоқда.

Маҳалла фаоллари ёшлар тарбияси, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳуқуқшунослар, шифокорлар, катта ҳаётий тажрибага эга инсонлар иштирокида ўтказилаётган “Ораста қизлар давраси” тўгараги машғулотларида ёшларнинг ҳуқуқий, тиббий, соғлом турмуш тарзи, оилавий ҳаёт борасидаги билим ва тушунчалари янада бойимоқда. Айниқса, уларга диний ақидапарастлик, кашандалик, гиёҳвандлик, одам савдоси ҳамда эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари хусусида кенг тушунчалар берилмоқда. Профилактика куни доирасида эса ҳуқуқбузарлик ва жинояятлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар, тарғибот ишлари ўтказилмоқда. Айниқса, ҳорижда ишлаб қайтган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларни бандлигини таъминлаш, маънавиятини янада юксалтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таъкидлаш керакки, таълим муассасаси-маҳалла-оила ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бир ўқувчининг юриш-туриши маҳалла фаоллари, оила катталари томонидан доимий назоратга олинган. Жорий йилда 53 нафар ёшларимиз академик лицей ва касб-ҳунар коллежини тамомламоқда. Уларнинг олий ўқув юртларига кириши, бандлигини таъминлаш масалалари ҳам зарур барча ишлар олиб борилмоқда.

Маҳаллада тўй ва бошқа турли маросимларни кўпчилик билан маслаҳатлашган ҳолда ихчам, камчиқим ўтказиш, қудалар ўртасидаги олди-бердиларни тартибга солиш, тўй билан боғлиқ маросим ва тадбирларни иложи борича бир кунда ўтказиш бўйича йиғинимиз қошидаги “Тўйларни ўтказиш” бўйича тузилган комиссияси аъзолари фаоллар билан ҳамкорликда тегишли ишларни олиб бормоқда.

Маслаҳатчи маҳалланинг энг фаол, жонкуяр вакили бўлиши керак. У ҳар бир оила, уларнинг муаммоларини яхши билиши, зарур бўлганда уларга кўмак бера оладиган, белгиланган ишларни юқори савияда ташкил эта олиш салоҳиятга эга бўлиши лозим. Шу маънода биз маслаҳатчилар фаолияти самарадорлигини, билим ва малакасини ошириш, фаолиятга илғор иш услубларини жорий этиш борасида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан ўтказилаётган семирар ва бошқа тадбирлар бизга яқиндан ёрдам бермоқда.

Мухтасар айтганда, маҳалламизда аҳоли, оилалар билан ишлаш борасида илғор иш тажрибалари шаклланган. Бу эса барча йўналишлар бўйича ижобий натижаларга эришишимизга ёрдам бермоқда.

Озодахон  НОРМАТОВА,

Марҳамат туманидаги  Полвонтош махалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси.