+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Фев 2017

"МУХЛИС-ТЕКСТИЛЬ"НИНГ ХАРИДОРГИР МАҲСУЛОТЛАРИ

(8- сон) тадбиркор аёлларимиз

Бугун аёлларимиз оила юмушларидан ортиниб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юксак натижаларни қўлга киритаётганликларини алоҳида эътироф этиш лозим. Қатор фарзандларнинг онаси, оқила уй бекаси, ишбилармон раҳбар Санобархон Раҳмонова ҳам ана шундай фаол, юрт ишига камарбаста аёллардан биридир. 

- Истиқлол туфайли биз аёллар юксак мавқега, хусусан, тадбиркор сифатида ўз салоҳиятимизни намоён этиш имконига эга бўлдик,  - дейди Хонобод шаҳридаги "Мухлис-текстиль" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Санобархон Раҳмонова. - Бу бизнинг иш фаолиятимизда, ҳаракат ва интилишларимизда, шахсий ҳаётимизда ўз аксини топмоқда.

Дарҳақиқат, С. Раҳмонова раҳбарлигида самарали фаолият олиб бораётган корхонага 2015 йилда 300 миллион сўм миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 18 та янги иш ўрни яратиш шарти билан шаҳарнинг Юксалиш маҳалласида жойлашган эски клуб биноси ноль қийматида берилди. Қисқа муддатда бино реконструкция қилинди, янги тикув дастгоҳлари ўрнатилиб, ишлаб чиқариш цехига айлантирилди. Натижада корхонада ишловчилар сони, маҳсулот ишлаб чиқариш хажми янада ортди.

Санобархон опа доимо изланиб, ўзи раҳбарлик қилаётган корхонада қатъий тартиб асосида иш олиб боришга, тайёрланаётган маҳсулотлар сифатига, бежиримлигига алоҳида эътибор қаратади. Шу боис ҳам, корхонада ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари маҳаллий бозорда харидоргир маҳсулотлар қаторидан жой олди. Биргина ўтган 2016 йилда корхонада 200 миллион сўмдан кўпроқ миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Аёллар ва болалар учун 25 хилдан зиёд турдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган мазкур корхонада айни пайтда 45 нафар киши меҳнат қилмоқда, уларнинг аксариятини хотин-қизлар ташкил этади. Олиб борилаётган ишлар унуми ва самарадорлигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Ишчилар учун тушлик, барча қулайликларга эга дам олиш хонаси ташкил этилган. Айниқса, ишловчиларнинг соғлигини муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ишчи-хизматчиларнинг саломатлиги доимий равишда тиббиёт ходими назоратида, тиббиёт хонаси эса зарур дори-дармонлар билан таъминланган.

- Кейинги йилларда мамлакатимизда биз тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда, - дейди С. Раҳмонова. - Ана шундан унумли фойдаланиб, ўтган йилнинг декабрь ойида Хитойдан янги дастгоҳ ва ускуналар олиб келиб ўрнатдик. Натижада яна 12 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Умуман, жорий йилда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига ишловчилар сонини 100 нафарга етказишни режалаштирганмиз.

Лола Мўминова, Раьнохон Абдуллажонова, Сурайё Қурбонова ва Ёрқиной Раҳимова сингари корхонанинг тажрибали ишчилари ўз касблари сир-асрорларини ёшларга пухта ўргатиб келмоқда. Корхона Хонободдаги қатор касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан уч томонлама шартномалар тузган бўлиб, айни кунларда Дилором Худойбердиева, Қизлархон Даминова, Одина Собирова сингари коллеж ўқувчилари корхонада амалиёт ўтаб, ўзларининг касбий малакаларини оширмоқда. Амалиёт жараёнида ишни пухта ўзлаштириб оладиган ёшлар келгусида шу корхонада ишлаб қолиш имконига эга бўладилар.

Оқила, ишбилармон ва ташаббускор  Санобархон Раҳмонова раҳбарлигидаги корхонада эришилаётган муваффақиятларда меҳнатни ташкил этишда илғор иш услубларини қўллаш, ички имкониятлардан самарали фойдаланиш, замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, ишчи-хизматчиларни муносиб рағбатлантириш муҳим омил бўлмоқда.

Элмурод АБДУЛЛАЕВ

Суратда: корхона раҳбари

 

С. Раҳмонова маҳсулот сифатини текширмоқда.