+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Фев 2017

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИ ЮКСАЛМОҚДА

(8- сон) 18 февраль - Ўзбекистон "Адолат" СДП ташкил топган кун

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИ ЮКСАЛМОҚДА

Мана 22 йилдирки, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги жараёнларда фаол иштирок этиб келмоқда. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, адолат тамойилларини қарор топтириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ва ҳуқуқий билимларини бойитиш сингари қатор йўналишларда самарали иш олиб бораётган партиянинг Андижон вилоят кенгаши ва унинг қошида ташкил этилган "Аёллар қаноти" кенгаши томонидан ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Айни кунда вилоят партия ташкилоти сафига 9 минг нафардан зиёд аъзо бирлашган бўлиб, уларнинг 5,5 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Шунингдек, 212 та бошланғич ташкилотимиз самарали фаолият кўрсатмоқда. Таъкидлаш керакки, партиямиз мамлакатимиз қонунлари мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тар-ғиб этиш, Давлат дастурлари, Президент ва ҳукумат фармон ва қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, давлат ва бошқарув идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бир сўз билан айтганди, мамлакатимиз тараққиёти ва фуқароларимиз турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Айниқса, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги жараёнларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ҳуқуқий билимларини бойитиш, партия электорати бўлган опа-сингилларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар партиямиз "Аёллар қаноти" кенгаши фаолиятининг энг асосий йўналишига айланган.

Бугунги кунда халқ депутатлари, вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайланган депутатларнинг 24 нафари партиямиз аъзоси бўлган хотин-қизлардир.

Бошланғич ташкилотлар, хусусан, "Аёллар қаноти" кенгаши томонидан биргина 2016 йилда "Соғлом она, соғлом бола - соғлом келажак", "Хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрни: амалиёт ва тажриба", "Эрта турмушнинг зарарли оқибатлари", Мактаб ва коллеж ўқувчисининг кийиниш маданияти", "Мустаҳкам ва соғлом оилани барпо этишда ота-она, кенг жамоатчилик иштироки", "Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик масаласи", "Спорт - менинг ҳаётим", Аёл, жамият ва сиёсат" сингари қатор мавзуларда 200 дан зиёд турли тадбирлар ўтказилди. Ўтказилаётган тадбирларимиз партиямиз ўз олдига қўйган мақсад-вазифалар ижросини таъминлаш, ишларимиз самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ана шу ишларни, умуман, партиямиз бошланғич ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этишда Пахтаобод, Избоскан, Асака ва Мар-ҳамат туманларида ишлар намунали олиб борилмоқда.

Юртимизда, айниқса,  мус-тақил тараққиёт йилларида хотин-қизлар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, аёллар манфаатларини таъминлаш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди. Шу боис ҳам, бугунги кун аёли нафақат оила устуни, соғлом ва баркамол  фар-зандларни тарбияловчи шахс сифатида эмас, балки фаол ўқитувчи, шифокор, тадбиркор, раҳбар, фермер сифатида ҳам жамият ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида ташаббускорлик намуналарини кўрсатиб меҳнат қилмоқда. Хусусан, партиямиз аъзоси бўлган хотин-қизлар ҳам ана шу жараёнларда фаол иштирок этмоқда. Шу ўринда  Зуҳрахон Комилова, Барнохон Жўраева, Омадхон Ўринова, Донохон Ибрагимова сингари депутат, Меҳринисо Каримова, Гулчирой Эргашева, Феруза Абдумўминова сингари фаол, ташкилотчи, ташаббускор партиядошларимизнинг фаолиятини алоҳида эътироф этишни ўринли деб биламан.

Партиямиз аъзоси бўлган хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган "Йилнинг энг фаол адолатчи аёли" кўрик-танлови етакчи аёлларимиз сафини кенгайишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, мазкур танловнинг жорий йилдаги  туман ва шаҳар   босқичларида 90 нафардан зиёд опа-сингилларимиз иштирок этди,

Бир сўз билан айтганда, партиямиз фаоллари партиямиз низомида белгиланган вазифаларни бажариш, жамиятда хотин-қизлар нуфузи, ўрни ва ролини ошириш учун бор имконияитларини ишга солиб меҳнат қилади. Асосий мақсадимиз, опа-сингилларимизнинг сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий билимларини юксалтириш баробарида, уларнинг турмуш фаровонлигини янада юқори босқичга кўтаришдан иборат.

Малохатхон МУСАЕВА,

"Адолат" социал-демократик партияси вилоят кенгаши "Аёллар

 

қаноти" раиси.