+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

04 Дек 2025

АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИК ҲОЛАТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик  жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Гендер тенглиги - барқарор ривожланиш асосларидан бири”лойиҳаси  доирасида чоп этилди.

 

муаммо ва ечим

АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИК ҲОЛАТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ олиб борилаётган ишларга қарамасдан жойларда аёллар эркинлигини чеклаш, айниқса, уларга нисбатан оилавий тайзиқ ва зўравонлик ҳолатларининг қайд этилаётганлиги бу борадаги ишлар кўлами ва самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш масалаларига эътиборни янада кучайтиришни тақазо этади.

Жамиятнинг муҳим бўғини бўлган оила, унинг мустаҳкам ва барқарорлиги жамият ривожида муҳим роль ўйнайди. Оиланинг мустаҳкам бўлиши эса, кўп жиҳатдан оилавий муҳитга, эр ва хотиннинг ўзаро ҳурмати, тенглиги, шу билан бирга, аёлга муносабат, яъни қайнона, қайнота ҳамда оиланинг бошқа аъзоларини аёлга бўлган муносабатига боғлиқ. Минг афсуски, бу борадаги муаммолар, муносабатларнинг таранглиги кўп ҳолларда аёлларнинг камситилишига, тазйиққа учраши, оилавий ажримларга сабаб бўлмоқда, фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда.  

  Бундан ташқари, ана шу салбий ҳолатлар жамиятнинг барқарор ривожланишига тўсиқ бўлмоқда. Фаол, билимдон, салоҳиятли опа-сингилларимизнинг эмин-эркин яшаши, ўзларининг иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришларига тўсқинлик қилмоқда.

Аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида фаолият олиб бораётган марказимиз томонидан гендер тенглигини таъминлаш борасидаги муаммоларни аниқлаш, кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг май-сентябрь ойларида  Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилот молиявий кўмагида амалга оширилган «Аёллар ҳуқуқи» номли лойиҳа ана шу йўналишдаги ишларимиз бир намунасидир.

Лойиҳа давомида Андижон шаҳридаги танлаб олинган   «Соғлом авлод», «Форобий», «Узумзор», «Мустақилликнинг 21 йиллиги», «Саховат», «Тожик» ҳамда «Шифокор» маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганишлар, семинарлар, сўровнома ҳамда аёллар билан бевосита мулоқотлар ўтказилди.

Дастлаб ана шу йўналишда иш олиб борадиган гуруҳлар шакллантирилди, уларга тажрибали мутахассислар жалб этилди.

Маҳаллалардаги мулоқотлар жараёнида оилада аёлга нисбатан зўравонлик, аёлларга эрлари, қариндошларининг салбий муносабати, қайнона-келин муносабатлари, аёлларнинг ишлаб келиш учун хорижга чиқиб кетиши, опа-сингилларимизнинг аёлларни ҳимоя қилиш бўйича амалдаги қонунчиликдан қай даражада хабардорлиги, маҳалла масъулларининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти, гендер тенглик сингари қатор масалалар ўрганилди. Масалан, «Соғлом авлод» маҳалласида носоғлом муҳит, аёлларга нисбатан зўравонлик қилинаётган ўнта оила аниқланди. Ана шу оилалар билан марказимиз мутахассислари, оила ва хотин-қизлар, ички ишлар, Ижтимоий ҳимоя агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилди. Қатор оилаларда салбий ҳолатларни бартараф этишга эришилди.

Бундан ташқари, мазкур масалалар бўйича телевидениеда ток шоу ўтказилди. Опа-сингилларимизнинг 100 дан ортиқ савол ва мурожаатларига масъуллар, ҳуқуқшунослар, психологлар жавоб қайтаришди.

 Марказда ташкил этилган «Ишонч телефони» орқали ҳам юздан ортиқ мурожаатлар бўлди. Мурожатчиларнинг 56 нафарига маслаҳат берилди, 5 нафар аёлнинг ташвишли ҳолати ҳуқуқ-тартибот органлари орқали ҳал этилди, 15 нафар аёл ҳуқуқшуносга йўналтирилди.

Танлаб олинган маҳаллаларда истиқомат қилувчи 300 нафар аёл иштирокида ўтказилган сўровнома ҳам аёлларнинг камситилиши, гендер тенглигини таъминлаш борасидаги мавжуд муаммоларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этди. Сўровнома таҳлиллари бўйича маҳаллалар масъулларига тавсия ва таклифлар берилди.

Лойиҳа давомида «Биз - уй зўравонлигига қаршимиз», «Зўравонликни тўхтатиш сизнинг қўлингизда» каби қатор мавзуларда ташкил этилган тадбирларда тазйиқ ва зўравонлик кўринишлари, зўравонлик билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди. Ундай ҳолатларга нисбатан муросасиз бўлиш лозимлиги қайд этилди.

Тадбирларимизда гендер   тенгликни тарғиб этиш, аёлларнинг тазйиқ ва зўравонликлардан  асраш таъсирчанлигини ошириш,  жабрдийда хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш мавзусидаги буклет ва қўлланмалар  тарқатилди. Мавзу доирасида видероликлар намойиш этилди.

Бир сўз билан айтганда,   лойиҳа доирасидаги тадбирларимиз орқали танлаб олинган маҳаллаларда истиқомат қилувчи опа-сингилларимизнинг оилавий зўравонлик, уни бартараф этиш, гендер тенглигини таъминлаш борасидаги тушунча ва ҳуқуқий билимлари юксалди. Уларни қийнаётган қатор муаммолар ечимини топди.

Холидахон МИРЗАРАҲИМОВА,

Андижон вилояти “Меҳримиз сизга” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий  қўллаб- қувватлаш маркази  директори.