+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Сен 2025

ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА 180.НАФАР ХОТИН-ҚИЗ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИЛДИ

Андижонда “Фуқаролик жамиятида иштирок этиш орқали ҳудудларда гендер ислоҳотларга кўмаклашиш” лойиҳаси якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини, айниқса, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар ўргатиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

“Сабр” республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, унинг жойлардаги бўлимлари томонидан Европа иттифоқи ҳамда Немис Халқ Университетлар Ассоциацияси (DVV) Ўзбекистондаги филиалининг молиявий кўмагида Андижон, Самарқанд, Бухоро ва Сирдарё вилоятларидаги қатор маҳаллалар қамраб олинган мазкур лойиҳа доирасида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган юзлаб хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди, тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг бандлиги таъминланди, доимий даромад манбаи    шакллантирилди.

Жумладан, лойиҳа доирасида Андижон вилояти Олтинкўл туманининг Ижтимоият ва Бўстон маҳаллаларида истиқомат қилувчи, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган 90 нафардан, жами 180 нафар хотин-қиз қандолатчилик, тикувчилик, компьютер саводхонлиги, аёллар сартароши ва бошқа қатор йўналишлар бўйича касб-ҳунарга ўқитилди. Бир гуруҳ касб ўрганган аёлларнинг бизнес лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланди.

Лойиҳа доирасидаги курсларда таҳсил олиб, ҳозирда турли йўналишларда самарали фаолият олиб бораётган хотин-қизлар, маҳаллалар фаоллари,  нуронийлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда сўз олган “Сабр” республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази раҳбари Мавлуда Ширинова, лойиҳалар бўйича халқаро эксперт Елена Годфри, лойиҳанинг Андижон вилояти бўйича координатори Наргиза Мирзалимова, Олтинкўл туманидаги “Бўстон”  маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ортиқали Ибрагимов, “Ижтимоият” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Одилжон Даминов ва бошқалар томонидан лойиҳанинг мақсади, аҳамияти, лойиҳа доирасида эришилган натижалар хусусида гапирилди.

-  Лойиҳа доирасида Олтинкўл туманининг Бўстон, Ижтимоият маҳаллаларида эътиборга молик ишлар амалга оширилди, - дейди лойиҳанинг Андижон вилояти бўйича координатори Наргиза Мирзалимова. – Хусусан, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож вакиллари ўқитилиб, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ривожлантириш, бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга кўмаклашилди. Яъни ташкил этилган ўқув курсларида ҳар икки маҳалладан 90 нафардан, жами 180 нафар хотин-қиз касб-ҳунарга ўкитилди, маҳалласи ёки хонадонида ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган ўнга яқин аёлга турли жиҳозлар олиб берилди. 

-  Мен лойиҳа доирасидаги чеварлик курсини тамомлаб, маҳалламиздаги бўш турган бинода тикув цехи ташкил этдим, - дейди Ижтимоият маҳалласи, Бирдамлик кўчасида яшовчи Муқаддамхон Назирова. - Тикув машиналари берилди, қолаверса, банкдан 10 миллион сўм кредит олиб, қўшимча тикув машиналари олдим. Ҳозирда аёллар либосларини тайёрлаб, сотишни йўлга қўйганмиз. Натижада тўрт нафар ишсиз аёл ишли бўлди, маҳаллада чеварликни ўрганаман деган қизларни шогирдликка олиб, ҳунар ўргатяпмиз.

Тадбир якунида курсларни муваффақиятли тамомлаб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган бир гуруҳ аёлларга тикув машиналари топширилди. Шунингдек, жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Бўстон ва Ижтимоият маҳаллаларига умумий қиймати 15 миллион сўмга тенг  электромотороллер ҳамда қандолатчилик марказини ташкил этиш учун зарур жиҳозлар тўплами берилди.

Бир сўз билан айтганда ушбу халқаро лойиҳа тумандаги кўплаб опа-сингилларимизнинг касб-ҳунар ўрганишига, уларнинг бир гуруҳига эса ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишларига, шу билан бирга, Бўстон ва Ижтимоият маҳаллалари иқтисодиётини  мустаҳкамлашга, маҳалла аҳолисининг оғирини енгил қилишга яқиндан ёрдам берди.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ