+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Июль 2025

ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ

Янги лойиҳа

Вилоятимизда  "Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури" лойиҳаси доирасида ўқув семинарлари ўтказилди. 

Тадбиркор аёллар, ўз бизнесини бошлаш истагидаги хотин-қизлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасида лойиҳа бошланишига бағишланган тадбирда сўз олганлар лойиҳанинг мақсад ва мазмуни, аҳамияти хусусида гапирдилар.

БМТнинг "Тараққиёт" дастури доирасида "HAMROH" компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа тадбиркор ёки тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларни қўллаб-қуувтлаш, уларнинг мазкур йўналишдаги билим ва амалий кўникмаларини    бойитишга ёрдам беради.

"Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури" акселерацион, яъни  ёш тадбиркорлар, янги иш бошлаган корхона ва компанияларнинг қисқа муддат ичида жадал ва тез ўсиши ҳамда ривожланишига ёрдам берадиган дастур ҳисобланади. Мазкур дастур доирасидаги лойиҳанинг асосий мақсади, тадбиркорларга ўз бизнесини янги  босқичга кўтариш, инвестициялар жалб қилишга ёки ўзларининг тайёр маҳсулоти билан бозорга чиқишларига ёрдам бериш, бизнес фаолиятларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишдан иборат.

Лойиҳа доирасида ташкил этиладиган икки ойлик махсус курсларда тадбиркор аёллар, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, шунингдек, ўз бизнесини йўлга қўйиш ниятидаги хотин-қизлар таҳсил олишлари, тадбиркорликни йўлга қўйиш, кредитлар олиш, ўз маҳсулоти билан бозорга кириш борасидаги билим ва кўникмаларини оширишлари мумкин бўлади.

"Ҳамроҳ" компаниясига аъзо бўлиш мазкур дастурга қўшилиш имкониятини кенгайтиради,   яъни "Ҳамроҳ" компанияси мутахассисларидан бепул консультация ва маслаҳатлар олиш, БМТнинг Тараққиёт дастури доирасида ташкил этилаётган Ўқишлар, турли тадбирларда иштирок этиш, имтиёзли кредитлар олиш, ментор ёрдамидан фойдаланиш, умуман, тажриба орттириш, тадбиркорлик фаолиятингизни кенгайтириш имконига эга бўласиз.

8 та модулдан иборат тренинг машғулотлари давомида ҳар бир мавзу чуқур ўргатилади. Бу келгусидаги ютуқларга муҳим омил бўлади. Бундан ташқари, дастур менежмент, маркетинг асослари,бизнесни режалаштириш, молиявий ва бухгалтерия ҳисоботлари,  тадбиркорлик маҳорати ва лидерлик каби муҳим мавзулар кенг очиб берилади.

Курсни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларга махсус сертификатлар берилади.

Бир сўз билан айтганда, ушбу лойиҳа вилоятимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, тадбиркор опа-сингилларимиз сафини кенгайтиришга хизмат қилади.

 

Наргиза МИРЗААЛИМОВА,

мазкур лойиҳа тренери.