+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Июль 2023

«Одамларга, эл-юртга кўпроқ фойдам тегса, дейман»

Инсон Қадри

Кейинги йилларда юртимизда "Инсон қадрини улуғлаш" ғояси давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар энг аввало, одамларнинг оғирини енгил қилишга,  ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашга қаратилмоқда.

Бу борада, айниқса, хотин-қизларга, жисмоний имконияти чекланган опа-сингилларимизга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, турмуш шароитларини яхшилаши, самарали иш олиб боришлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Вилоятимизда ҳам ана имкониятлардан унумли фойдаланиб, эртанги кунга умид билан боқиб, турли соҳа ва йўналишларда ўз иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқараётган, оилада, жамиятда ўз ўрнини топаётган опа-сингилларимиз талайгина. Ана шулардан бири Пахтаобод тумани Тақачи маҳалласида яшовчи София Холмирзаевадир.

София Холмирзаева ногирон бўлишига қарамай, ўз олдига улкан мақсадларни қўйди. Бир неча йил аввал у тўқувчиликни, гул ясаш ҳунарини ўрганишга киришди. Устози кўмагида касбнинг ўзига хос ва нозик жиҳатларини қунт билан ўрганди, унга онаси, оила аъзолари яқиндан ёрдам берди. Интернет орқали тўқувчиликка, қўлда гул, турли кўринишдаги сувенирбоп маҳсулотлар тайёрлашга оид янгиликларни ўрганиб борди. Бир неча йил ўтиб, моҳир тўқувчи бўлиб танилди. Ўша пайтда унга туман хотин-қизлар қўмитаси яқиндан ёрдам берди. Кредит олиб, хонадонида сунъий гул ва сувенирлар ясаш йўналишида ўз тадбиркорлигини бошлади.

Йиллар ўтиб, у ўзи тайёрлаган буюмлар, ранг-баранг гуллар билан туман, вилоят миқёсидаги турли танловларда иштирок этиб, совриндорлар қаторидан ўрин олди. У тайёрлаган маҳсулотларни сотиб олувчи харидорлар ҳам кўпайди. Бугун у ана шу иши ортидан яхшигина даромад топмоқда.

- Қай танловга бормай ёки кўргазмаларда қатнашмай якунда маҳсулотларим бир дона ҳам қолмай сотилиб кетади, - дейди ёш тадбиркор София Холмирзаева. - Бу менга илҳом, куч ва шижоат беради. Халқимизнинг қўл меҳнатидан қанчалик баҳра олаётганини кўриб, янада кўпроқ изланиб, чиройли гуллар тўқигим келаверади.

Айни пайтда у ўз ишининг устаси сифатида самарали фаолият юритмоқда, туман маҳаллаларидаги ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёш қизларга ҳунар ўргатмоқда. Қолаверса, интернет орқали канал очиб, қизиқувчиларга онлайн тарзда сабоқ бермоқда.

Очиғи, унинг қўлда тўқиган буюмлари, ранг баранг гуллар кишига завқ беради, ҳавасини келтиради. Келажак режалари ҳақида гапирар экан улкан мақсад йўлида ҳаракат қилаётгани, бу мақсадлари йўлида берилаётган имкониятлар унга куч бераётганини айтди.

- Мақсадларим катта, ҳунаримни ривожлантирсам, одамларга, эл-юртга кўпроқ фойдам тегса, дейман. - дейди биз билан суҳбатда София Холмирзаева. - Қолаверса, янада кўпроқ   шогирдлар тайёрлаш, маҳсулотимни нафақат ички бозорда, балки қўшни давлатларда ҳам сотишга эришиш учун ҳаракат қиламан. Бундан ташқари, туман марказида ўз дўконимни очишни ҳам ният қилганман. Насиб этса, ана шу мақсад ва ниятларимга эришиш учун астойдил ҳаракат қиламан.

Ишонамизки, ёш тадбиркор, "Синовли дунё синовларига бўйин эгмай, мақсадларига албатта эришади. Чунки унда шижоат, эртанги кунга умид бор. Энг муҳими, уни  ва у каби инсонларни қўллаб тургувчи бағрикенг халқимиз, инсон қадрини улуғлаш сиёсатини олиб бораётган Президентимиз унга ҳамиша мададкор бўлади.

Машҳура БОТИРОВА,

Ўзбекистон Миллий университети талабаси.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида чоп этилди.