+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Дек 2022

БОР ИМКОНИЯТ ВА КУЧ-ҒАЙРАТИМИЗНИ ИШГА СОЛАМИЗ

МУНОСАБАТ

 

Ҳурматли Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасини бутун халқимиз қатори биз - андижонлик аёллар ҳам катта ҳаяжон ва эътибор билан тингладик.

Мурожаатнинг мазмун-моҳияти юртимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар давомийлигини таъминлашга, жамият тараққиётини янада юқори даражага кўтаришга қаратилди, десам асло муболаға бўлмайди.

Мурожаатномада хал­қимизнинг орзу мақсадлари, ўй-истаклари, фаровон турмуши учун амалга ошириладиган ислоҳотлар, турли йўналишлар бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг ҳар бир соҳа, масала бўйича билдирган фикр ва ташаббуслари қалбимизга чуқур кириб борди. Чунки долзарб бўлган ана шу масалалар ҳар бир юртдошимизни ўйлантираётган, қалбидан кечаётган эди. Қолаверса, ана шу масалалар, муаммоларни ҳал этишга масъул бўлган биз - турли даражадаги раҳбарлар ўз олдимизга аниқ мақсадлар қўйиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда, аниқ тизим асосида ишлаш, фуқароларимизнинг хоҳиш-иродаси, истаклари рўёби, қадр-қимматини оширишга хизмат қиладиган муҳим вазифаларни белгилаб олдик.

Жумладан, Президентимиз томонидан келгуси йил учун ривожланишнинг асосий олти йўналиши белгилаб берилди. Бу ҳар соҳада, жумладан, оилани мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, яшаш шароитларини яхшилаш борасида ҳам аниқ режалар асосида иш олиб боришимиз кераклигини тақазо этади.

Шу ўринда таъкидлашим керакки, Андижон вилоятида мазкур йўналишда жорий йилнинг ўтган даврида эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари бошчилигида ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланди. Жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган қарийб 140 минг нафарга яқин фуқарога 68 миллиард сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди. Минглаб хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиб, уларнинг доимий даромад манбаи шакллантирилди.

2023 йилнинг "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилиниши ҳам  юртимизда аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, одамларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш, улар учун муносиб турмуш шароитлари яратиш, бунда илмга таяниб иш кўриш, келажак авлодни билимли, салоҳиятли қилиб тарбиялаш орқали мамлакатмиз равнақини янада юксалтиришга қаратилган жараёнларда ҳар биримизни фаол бўлишга ундайди.

Оилада фарзандлар, айниқса, қизларимиз илмли, маърифатли, оқила бўлиб вояга етса, албатта, оилаларимизда маънавий муҳит барқарор ва мустаҳкам бўлади. Давлатимиз раҳбарининг оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом овқатланиш борасидаги фикр ва таклифлари аёлнинг, ёш авлоднинг қадри ва манфаатлари, уларнинг фаровон турмушини таъминлаш борасидаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга қаратилган эътиборнинг намунасидир.

 Мурожаатномада белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ўз олдимизга аниқ режа ва мақсадларни қўйган ҳолда бор имконият ва куч-ғайратимизни ишга солиб, янада фаол меҳнат қиламиз.

 

Гулнорахон АБДУЛЛАЕВА,

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи.