+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Окт 2022

Оқ либосли фаришталар

мулоҳаза

Аёл зоти борки, иффати, ор-номуси, чиройи ва малоҳати ҳамда беғубор туйғулари билан инсонларни ҳайратга солиб келади. Қиз болани палахмон тоши дейдилар, қаерга отилса, ўша ерда яшайди, томир отади, мева беради. Гўё бир тувакдан иккинчисига кўчирилган гул мисоли. Бундай бахтиёр кун қиз бола ҳаётида бир марта бўлади. Айниқса, келин бўлган қизларнинг оқ либосдаги ҳусну тароватига таъриф ожиз. Лекин мен ўша либосни танлашдаги овропалашган тутумларга тўхталмоқчиман.

Яшириб нима қилдик, бугун тўйи бўлаётган қизларнинг аксарияти Европача услубда тикилган либос - фаталарга ўчроқлиги мени ўйга толдиради. Қиз бола ёшлик қилиб ёки ғўрлик қилиб шундай очиқ-сочиқ либосларни танлаётган экан, унинг ота-онаси қаёққа қараяпти?! Мулоҳазалироқ бўлган куёвтўралар-чи? Наҳотки, бўлғуси умр йўлдошининг кўкрак устию, қўллари елкасигача очиқ бўлган либосда бир неча юз кишилик тантана  жамоаси олдига олиб чиқишга номус қилмаса. Ахир аёлини ўзгалардан қизғаниш ҳақиқий эркакнинг аждодлардан қолган ғурури эмасми?! Бўлғуси аёлини ўзгалар назаридан қизғанмаган эркакни ким деб аташ мумкин?! Оила, унинг шаъни муқаддас эканлигини англаб етмаган икки ёшнинг шундай ҳолда боғлаган ҳаёт ришталари мўрт бўлиб қолмасмикан.? 

Кўпинча шундай либос можароси билан тузилаётган никоҳлар бекор қилинмоқда. Нима эмиш, мен шундай қимматбаҳо фата кийсам (очиқ-сочиқ бўлса-да) дугоналарим ҳавас қилади, деб  бўлғуси умр йўлдошларининг ҳаё йўғрилган ғурурларини синдирганини билмай қоладилар. Буни яна замонавийликка йўядилар.  Замонавийлик дегани ҳаёсизлик дегани эмаску. Шуларни ўйларканман, атрофимга қараб атласу, адрасдаги, бошида шоҳи дўпписи бор қизларни излаб қоламан. Аммо...

Бегойим АБДУҚАЮМОВА,

Андижон давлат университети талабаси.