+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

01 Дек 2016

САЙЛОВ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТАДИ

(49- сон, 2016 й.)

Истиқлол йилларида мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳасини тубдан янгилаш ҳамда модернизация қилиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш, сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаб келаётган, демократик стандартларга мос бўлган миллий сайлов тизими яратилди.

Маълумки, жорий йилнинг 4 декабрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Ушбу сиёсий жараённинг қонунлар доирасида, кўтаринки руҳда ўтказилишини таъминлаш бўйича юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

.Бўлажак сайловда хотин-қизларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича зарур барча ишлар самарали йўлга қўйилаётганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. Вилоятимизда мавжуд 773 та сайлов участкасида рўйхатга олинган жами сайловчиларнинг 993 минг 895 нафарини опа-сингилларимиз ташкил этади. Мамлакатимиз келажаги, юртимизнинг порлоқ эртанги куни, тинчлик-осойишталикни таъминлашда муҳим аҳамият аҳамият касб этувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида уларнинг барчаси фаол қатнашадилар. Бу борада хотин-қизлар иштирокида турли тадбирлар ташкил этимоқда. Хусусан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган сайловга тайёргарлик жараёнида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг сайлов қонунчилигига оид билим ва тушунчаларини юксалтиришга қаратилган мулоқот ва учрашувлар самарали натижалар бераётир.

Бўлажак сайлов Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини, обрў-эътиборини мустаҳкамлашда, мамлкатимиз тараққиётининг кейинги босқичларини белгилашда муҳим ўрин тутади. Ана шундай масъулиятли жараёнда шубҳасиз, опа-сингилларимиз ҳам фаол иштирок этадилар.

Муҳаррамхон РАҲМОНОВА, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати.