+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Фев 2021

Тадбирлар - имкониятларга йўл очади

Муаллим минбари

Биология, физика, кимё фанлари - табиат ва унинг қонун-қоидалари, сир-синоатлари ҳақида муфассал билимларни ўргатадиган, бир-бири билан бевосита боғланган табиий фанлар ҳисобланади.

Умумтаълим мактабларида январь ойида биология, кимё, физика фанлари тадбирларини ўтказиш режалаштирилади. Фанлар ойлигида қатор тадбирлар, очиқ дарслар ўтказилиши анъанага айланган. Синфлар ўртасида деворий газеталар, рефератлар танловлари, "Заковат", "Тафаккур" баҳслари, ижодий мусобақа, учрашув ва суҳбатлар уюштирилади.

Ўқувчига табиатдаги гўзалликни эмоционал идрок этиш, тушуниш, ўзининг бадиий-нутқий фаолиятида гўзаллик элементларини ижодий акс эттириш малакаларини шакллантириш - таълим ва тарбия жараёнининг мазмуни, унда қўлланиладиган услубларга боғлиқ.

Ёш авлодни ҳар томонлама қобилиятли, истеъдодли ва энг асосийси, ўз Ватанига содиқ инсон қилиб тарбиялаш - "Кадр-лар тайёрлаш Миллий дастури"нинг бош вазифаларидан бири ҳисобланади. Ўқувчиларга ДТС асосида таълим-тарбия бериш билан бир қаторда, уларни Ватанимизнинг табиий бойликларини муҳофаза қилишга ўргатиш - табиий фанларнинг асосий вазифаларидан биридир.

Ўзбекистон замини, табиий бойликлари, об-ҳавосини асраб-авайлаш, табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушунтириш инсон саломатлигининг асосий омили ҳисобланади.

 Мактабимизда ўқувчиларни атроф-муҳит билан таништириш, табиатни муҳофаза қилишга ўргатиш дарс ва дарсдан ташқари тўгарак машғулотларида амалга оширилади. Табиат ва унинг муҳофазасига боғлиқ мавзу, табиатга меҳр-муҳаббат уйғотиш "Маънавият" дарсларида "Она табиатни асрайлик!" деб номланган давра суҳбатлари, табиат қўйнига саёҳатлар жараёнида ўқувчиларга тушунтириб борилади. Ўқувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан синфларда "Жонли    бурчак"лар ташкил қилинади.

Фан ойлиги доирасида мактабимизда ўтказилган "Сув ҳавзаларини ифлосланишдан сақлаш" мавзусидаги суҳбатда ўқувчиларга чучук сувни тежаш ва ундан ўринли фойдаланиш ҳақида тушунчалар берилди.

Кимё фанидан 7-9-синфлар учун дарсликлар яратган олимлар, муаллифлар ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазма, қишлоқ шифокорлари билан саломатликни асраш, айни дамда турли касалликлардан сақланишга доир қизиқарли давра суҳбатлари каби қатор тадбирлар ўқувчиларнинг фанлардан олаётган билимларини янада мустаҳкамлашга, она табиат, унда кечадиган табиий жараёнлар ҳақидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилмоқда.

Физика табиий-илмий       таълимнинг асоси сифатида биргаликда оламнинг физик манзарасини ташкил этувчи жараённи ўрганиш назария билан боғлиқ илмий фикрлашни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.  Мактабда лаборатория ўқув машғулотлари учун виртуал лабораториялар ишлаб чиқилди ва интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент олинди. Фан ойлиги давомида республика ва халқаро оммавий ахборот воситаларида(рус ва инглиз тилларида) фанга доир бир неча мақолалар эълон қилинди. "Получение структура и электрофизические свойства твёрдого раствора" мавзусидаги мақола ана  шулар жумласидандир.

"Замонавий микроэлектрониканинг ривожланишида фан, таълим ва инновация интеграцияси" мавзусида ташкил қилинган илмий анжуманга "Зол-гель жараёнлари асосида олинган нано материаллар" деб номланган мавзуга оид туркум мақолалар тақдим қилинди.

Мактабда "Ёш биологлар", "Ёш физиклар", "Ёш кимёгарлар" тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Ўқувчиларимиз фан олимпиадаларининг туман, вилоят босқичларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқдалар.

"Қишлоғимизни туризмга айлантирамиз" мавзусида         расмлар кўрик-танлови ўтказилиб, унда ўқувчилар ўзлари яшаб турган баҳаво ва қадимий зиёратгоҳлардан бири бўлган Имом ота, тоғли ҳудуднинг гўзал манзараларини тасвирлашга ҳаракат қилдилар.

Хулоса қилиб айтганда, фан ойлиги тадбирлари - табиатда юз берадиган ўзгаришлар, саломатликни сақлаш учун билиш зарур бўлган омиллар, атроф-муҳит муҳофазасини сақлашга ҳисса қўша олиш борасидаги ўқувчиларнинг билимларини бойитишга ёрдам беради.

 

Моҳидил ҚОРАБОЕВА,

Муҳаммадзоҳир ЎРИНБОЕВ,

Хўжаобод туманидаги

 

12-умумтаълим мактаби ўқитувчилари.