+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Окт 2020

Буюк аждодларимизга муносиб ворис бўламиз

Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш!

Истиқболимизнинг қандай бўлиши кўп жиҳатдан биз ёшларга берилаётган таълим-тарбияга боғлиқ. Юртимизда ёшларнинг билим олиши, ўқиб ўрганиши, ўз истеъдодларини намоён этишлари учун барча имкониятлар яратилган.

Мен таҳсил олаётган Хўжаобод туманидаги 40-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тарих ва математика фанлари чуқур ўргатилади. Тенгдошларимнинг барчаси иқтидорли, ижодкор ёшлар. Юртбошимиз Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги  нутқида устозлар келажакнинг мустаҳкам пойдеворини яратишда фидойилик билан меҳнат қилаётганликларини алоҳида эътироф этди. Шу ўринда мен биз ёшлар фидойи устозларимизнинг меҳнатлари самарасини юзага чиқаришимиз кераклигини тушуниб етдим.

Дунёни ташвишга қўйган коронавирус пандемияси ҳар бир соҳага ўз таъсирини ўтказди. Бироқ, ушбу офат ҳам биз ёшларнинг таълим олишимизга тўсиқ бўлолмади. Барча таълим масканларида бўлгани каби мактабимизда ҳам дарслар онлайн тарзида олиб борилди. Барча учун оғир синов даври  бўлган кунлар ёшлар қалбига билим олишлари муҳимлигини сингдирди. Шу вақтда ҳам имкониятлардан унумли фойдаланган йигит-қизлар спортда, санъатда, фан олимпиадаларида юқори марраларни эгаллаб, юртимиз довруғини дунёга танитишди.

Май ойида Россия давлатида ўтказилган иқтидорли     ёшларининг "Время знаний"  халқаро танловида тарих, кимё биология, инглиз тили ва адабиёт каби фанлардан фаол иштирок этган йигит-қизлар қатори мен ҳам биология фани бўйича қатнашиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритдим. Муваффақиятимда рус ва инглиз тилларини пухта билганлигим қўл келди.

Бугун дунёда юртимизга ҳавас қилаётганлар кўп. Бу бежиз эмас албатта. Тарихда тиб илмининг султони Ибн Сино, қомусий олим Абу Райҳон Беруний, қудратли, улкан марказлашган давлат асосчиси Амир Темурдай улуғ зот, туркий тил ривожига беқиёс ҳисса қўшган ҳазрат Навоий бобомиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурдай буюк зотлар етишиб чиққан ўлкамиз барча даврларда ҳам дунё аҳлини ҳайратга солиб келган. Улуғ боболаримиз дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшганлар. Ана шундай улуғ ва буюк зотларнинг авлоди бўлган бугунги ёшларимиз ҳам ҳеч кимдан кам бўлмайди ва албатта, уларга муносиб ворис бўлади

 Ҳар қандай муваффақият ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун биз ёшлар кўп ўқишимиз,  изланишимиз керак. Айниқса, турли тилларни мукаммал билишимиз жуда муҳимдир.

Давлатимиз раҳбари улуғ маърифатпарвар Маҳмудҳўжа Беҳбудийнинг "Биз учун икки эмас, тўрт тилни билиш зарур" деган фикларини эсга олиб, биз ёшларни кўп тилларни билишга чақиргани ҳам бежиз эмас. Бу давлатимиз нуфузини, тараққиётини янада юксалтириш энг аввало,  дунё ёшлари билан тенглаша оладиган, билимли ва юксак салоҳиятли ёшлар қўлида эканлигини англатади. Бу билан Президентимиз бизга ишонч бермоқда, биз ёшларни улуғ аждодларимизга муносиб ворис бўлишга ундамоқда ва биз учун зарур барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда. 

 "Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади" дея таъкидлаган Юртбошимиз ишончини оқлаш, пухта билим олиб, келажакда ўзим танлаган соҳанинг етук мутахассиси бўлиш учун астойдил ҳаракат қиламан. Ишонаманки,  ана шундай мақсадни ўзига шиор қилиб олган тенгдошларим жуда кўп. Эзгу ният, улкан мақсадлар сари дадил одимлаётган ёшлар янги Ўзбекистоннинг шаклланиши учун бор имкониятларини ишга солади.

 

Мадинабону ҲАСАНОВА,

 

Хўжаобод тумани.