+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Окт 2020

КИТОБХОНЛИК КИТОБ ЎҚИШ МЕНИНГ ЭНГ СЕВИМЛИ МАШFУЛОТИМ, - дейди Моҳларой Иброҳимова.

Андижон давлат университетининг Ахборот-ресурс марказида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган "Мен ўқиган китоб" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Маҳалла ёшлари ўртасида китобхонлик, мутолаа маданиятини ошириш, буюк аллома, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий мероси, умумбашарий цивилизация, илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган асарларини, уларнинг ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида Андижон вилоятидаги маҳалла ёшлари ўтасида уч босқичда "Мен ўқиган китоб" кўрик-танлови ўтказилди.

- Танловнинг маҳаллалараро босқичида вилоятдаги 880 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 1 минг 500 нафардан зиёд, туман, шаҳар босқичларида эса 154 нафар ёшлар иштирок этди, - дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси Дилшодбек Тожибоев. - Кўплаб ёшлар катта қизиқиш билан қатнашган мазкур танлов маҳаллаларда китобхон ёшлар сафини кенгайтиришга хизмат қилди.

Туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 16 нафар иштирокчи "Буюк мутафаккир адиб", "Бадиий асарлар билимдони", "Шеърият" ҳамда "Конституция билимдони" шартлари асосида танловнинг вилоят босқичида ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни Шаҳрихон тумани "Сарой" маҳалла фуқаролар йиғини вакили Моҳларой Иброҳимова қўлга киритди. Иккинчи ўринга Андижон шаҳридаги "Истиқлол" маҳалласи вакили Гулжаҳон Юлдашева, учинчи ўринга Булоқбоши туманидаги "Гулистон" маҳалласи вакили Хумоюнмирзо Муҳаммадқобулов сазовор бўлди.

-      Китоб ўқиш менинг энг севимли машғулотим, - дейди танлов ғолибаси Моҳларой Иброҳимова. - Шу боис ҳам жуда кўп китоб ўқийман. Менимча, инсон қанча кўп китоб ўқиса, тафаккури юксалиб, дунёни, ҳаётни шунчалар теранроқ анлаб бораверади. Тенгдошларимга бўш вақтларида телефон, интернет билан машғул бўлмасдан фақат китоб ўқишларини тавсия қиламан. Чунки кўп китоб ўқиган киши ҳаётда, албатта ўз ўрнини топа олади. 

Якунда танловнинг ғолиб ва иштирокчилари вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг диплом, фахрий ёрлиқлари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик       совғалари билан тақдирланди.

 

Фахриддин

 

ИБАЙДУЛЛАЕВ