+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Окт 2020

ЭЪТИРОФГА МУНОСИБ

Орамиздаги аёллар

Шифокорлик инсон ҳаётига дахлдор ўта масъулиятли ва машаққатли, шу билан бирга, шарафли касблардан биридир. Шу боис, халқ саломатлиги йўлида, фидойилик билан меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари ҳар қанча эъзозга, эътирофга муносиб.

 Бутун умрини беморларга шифо улашишдек хайрли ва савобли ишлар билан ўтказаётган шифокорлар юртимизда талайгина. Ана шундай шифокорлардан бири олий тоифали шифокор Дилфуза Дўстмуродовадир.

Дилфуза опа болалигиданоқ шифокорликни танлади. Жамалак қизчалик пайти ўртоқлари билан "духтир-духтир" ўйнашар, "касал" бўлиб қолган қўғирчоқларни даволашарди. Бу оддий ҳавас эмасди. Бу ҳаётдаги улкан мақсад эди. Шу сабаб Дилфуза опа келажакда етук шифокор бўлиш учун астойдил ҳаракат қилди. 1979 йилда Андижон давлат тиббиёт институтига ҳужжат топширди. Билими, интилиши билан имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, институт талабаси бўлди. Институтда ҳам фаол ва иқтидорли талабалар қаторида бўлди. 1985 йилда институтнинг "Даволаш иши" йўналишини тамомлади. Сўнг клиник-ординатурада таҳсил олиб, кардиолог-шифокор бўлиб етишди.

Дилфуза опа 1987 йилда меҳнат фаолиятини бошлади. Эл-юрт саломатлиги йўлида астойдил меҳнат қилди. Кези келганда ҳар бир бемор бошида парвона бўлди, шифохонада қолиб, кунни тунларга, тунни тонгларга улади. Жонкуяр шифокорнинг эзгу ишларидан кўпчилик миннатдор бўлиб, дуо қилдилар. Кўпнинг дуоси мустажоб бўлиб, Дилфуза опа  ўз касбининг етук мутахассиси сифатида узоқ йиллар турли вазифаларда самарали фаолият юритди. Ҳозирда у Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси 5-терапия бўлими мудири бўлиб иш олиб бормоқда.

Меҳнат фаолиятини бошлаганига қарийб 33 йил бўлган Дилфуза опа Дўстмуродова ҳамон қайноқ меҳнат жараёнида. Ўтган йиллар давомида у юзлаб беморларга шифо улашди, кўплаб шогирдлар тайёрлади.

Дарқақиқат, сўзлари - ширин, меҳрлари - шифо бўлган тиббиёт ходимларини ҳар қанча таърифласак, оз. Негаки, улар беморларни нафақат, дори-дармон билан, балки ширин сўзлари, қайноқ меҳрлари билан  дарддан фориғ этадилар. Улар орасида Дилфуза опа Дўстмуродова ҳам бор.  У одамлар саломатлигини сақлаш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган муқаддас ва шарафли касб соҳибасидир.

 

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,

 

жамоатчи мухбир.