+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Нояб 2016

ШЕЪРИЯТ ГУЛШАНИ

МУҲАББАТ

Муҳаббат, о жоним муҳаббат,

Жонимда жаноним муҳаббат.

Сендан айро тушолмас кўнгил,

Қалбимда армоним муҳаббат.

 

Сени дедим - сени изладим,

Давраларда ёниб сўзладим.

Овчи отиб ярадор этган,

Жайрон каби нажот кўзлагум...

 

Тақдирингни бир умр боғла,

Қўй жабр этма, асра, ардоқла.

Гулга тўлсин - нурларга тўлсин,

Кўнгил деган азиз бу боғлар.

 

Муҳаббат, о жоним муҳаббат,

Жисмимда жаноним муҳаббат.

Кел, ўзингдан бегона тутма,

Сирдош-қадрдоним муҳаббат!

 

ШИРИНЛИГИНГ, ШАКАРЛИГИНГ

Мубтало этмиш мени ширинлигинг, шакарлигинг,

Маҳлиё этмиш мени ширинлигинг, шакарлигинг.

 

Дўст бўлиб қолдим сенга танҳо қадрдонинг ўзим,

Ошино этмиш мени ширинлигинг, шакарлигинг.

 

Сўзлагум сен ҳақда дилдан дилрабо қалбимдасан,

Дилрабо этмиш мени ширинлигинг, шакарлигинг.

 

Шул эрур оҳангларим, гоҳ бенаволар ичра шўҳ,

Сернаво этмиш мени ширинлигинг, шакарлигинг.

 

Дўстларим йўқлар мудом  бахт шу уларнинг кўнглига,

Муддао этмиш мени ширинлигинг, шакарлигинг.

 

Мубтало шайдо Фарид бир умрлик ошно,

Доимо этмиш мени ширинлигинг, шакарлигинг.

 

ВАТАН

Турдим сенинг қучоғингда -

Сенинг қучоғингда юрдим.

Кенг муаттар боғларингга,

Қулоч ёзиб югурдим.

 

Оёқларим толар бўлса,

Ҳордиқ олиб ўтирдим.

Тўймай минг бир рангларингга,

Хонишингни тинглаб жим.

 

Дард нимадир ҳеч билмадим,

Қувватлар олди таним.

Эй ҳабибим, эй табибим,

Онажоним - Ватаним.

Фарид УСМОН.