+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Авг 2020

Юртимизда опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар юқори босқичга кўтарилмоқда,

жараён

- дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги  бошқарма бошлиғи Дилшода Мирзажонова.

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиш эҳтимоли белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва касалланиш хавфини камайтириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ҳамда жамоат саломатлигини таъминлашнинг аҳоли хонадонлари даражасигача қамраб оладиган яхлит тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари қўшма қарори қабул қилиниб, бу борада юртимиздаги ҳар бир маҳаллада амалий ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур қўшма қарорда белгиланган вазифалар, қолаверса, маҳалла фаолиятининг турли йўналишларидаги ишларни самарали ташкил этиш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларга ечим топиш механизмини шакллантириш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан услубий қўлланма, тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда. Бу борадаги ишларни йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича вазирлик мутахассислари жойларда маҳалла тизими вакиллари билан учрашув ва семинарлар ўтказиб услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатмоқда. Ана шундай тадбирлар Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри, Қўрғонтепа, Олтинкўл, Хўжаобод,  Марҳамат, Жалақудуқ ва бошқа қатор туманларида ўтказилди.

Вазирлигимиз мутахассислари томонидан коронавирус инфекциясига чалинган ва уларнинг хонадонларида карантин тадбирларини самарали ташкил этиш бўйича махсус жадвал - инфографика ишлаб чиқилган. Содда, барча учун тушунарли бўлган ушбу жадвалда жараёнда иштирок этадиган ҳар бир масъул, мутасадди шахснинг бажарадиган ишлари аниқ-равшан белгилаб қўйилган.

Маҳалла раиси, унинг турли йўналишлар бўйича ўринбосар ва ёрдамчиларининг сектор раҳбарлари, тиббиёт тизими ходимлари, профилактика инспекторлари, аҳоли, касалликка чалинган беморлар, уларнинг оилалари билан ишларни тизимли олиб бориши, ҳар куни онлайн мулоқотда бўлиши, ҳамкор ташкилотлар ўртасида доимий ахборот алмашуви йўлга қўйилиши, албатта бу борадаги ишлар самарадорлиги ва натижадорлигини янада оширади.

Вилоятдаги аксарият туман ва шаҳарларда  маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, уларнинг ўринбосарлари, шифокорлар, профилактика инспекторлари иштирокида ўтказилган семинарларда мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳар бир хонадон, ҳар бир оила билан бевосита  ва тизимли ишлаш масалалари юзасидан иштирокчиларга кенг тушунча ва тавсиялар берилди.

Касаллик юқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича ишлар маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, профилактика инспектори билан бевосита ҳамкорликда олиб борилиши лозим. Шифокор ва патронаж ҳамширалари ҳар куни энг аввало, касалликка гумон қилинган, ўз хонадонида изоляцияга олинган, тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланган, сурункали касалликлари бор фуқаролар ҳолидан хабар олади, аҳволини суриштиради. Зарур бўлса, тиббий ёрдам кўрсатади, тавсия ва маслаҳатлар беради.

Шунингдек, ҳар бир тизим томонидан хасталик билан боғлиқ ҳолатлар, хориждан ёки карантиндан қайтган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар зудлик билан маҳалла фуқаролар йиғинига тақдим этилиб, ҳамкор ташкилотлар ўртасида ўзаро ахборот алмашиб борилади.  Бу борадаги умумий маълумотлар маҳаллада шакллантирилади. 

Туман ва шаҳарларда ўтказилган мулоқот ва учрашувлар доирасида турли масалалар юзасидан мурожаат қилган аёллар билан суҳбатлар ўтказилди. Уларни қийнаётган муаммоларни қонуний ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, жойлардаги оғир ҳаётий вазиятга, руҳий инқирозга тушиб қолган аёлларга тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича реабилитация марказлари фаолиятини жонлантириш орқали ана шу тоифадаги опа-сингилларимиз ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Президентимизнинг жорий йил 14 мартдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни        соғломлаштириш, маҳалла       институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорда  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилиши белгиланган.

Кенгашлар ўз фаолиятида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг бу борадаги саводхонлигини ошириш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ўз вақтида ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан мутасадди давлат идораларига таклифлар киритиш сингари кўплаб вазифаларни олиб боради.

Жамоатчилик кенгашларининг ташкил этилиши шубҳасиз, опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш ва фаоллигини оширишга, қолаверса, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

 

Дилшода МИРЗАЖОНОВА,

  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

 

бошқармаси бошлиғи.