+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Нояб 2016

ХОТИН-ҚИЗЛАР САЙЛОВДА ФАОЛ ҚАТНАШАДИ

(47- сон, 2016 й. Жараён)

Мамлакатимизда истиқлол йилларида хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги мавқеи ва нуфузини ошириш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 80 дан ортиқ қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Ўз    навбатида, юртимиз хотин-қизлари кўрсатилаётган эътиборга жавобан ўзларининг самарали меҳнатлари, фидойилиги билан жамиятимиздаги жараёнларда фаол иштирок этиб келмоқда. Буни жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнида ҳам яққол кўриш мумкин.

 Демократик ва кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан бораётган юртимизда фуқароларнинг, хусусан, хотин-қизларнинг мазкур сиёсий кампаниядаги иштироки, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий маданияти муҳим ҳисобланади. Жумладан, сайловни очиқ-ошкора, демократик  тамойиллар асосида ўтишини таъминлашда опа-сингилларимиз албатта, фаол қатнашадилар. Шу ўринда таъкидлаш керакки, вилоятимизда ташкил этилган 773 та участка сайлов комиссиялари аъзоларининг аксариятини хотин-қизлар ташкил этади. Айни кунларда комиссия аъзолари ҳамда мутассадди ташкилотлар мутахассислари ҳамкорлигида "Ўзбекистон Республикаси Президент сайлови тўғрисида"ги қонун мазмун-моҳияти, сайловда иштирок этиш тартиблари, шунинг-дек, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг билим ва тушунчаларини бойитишга қаратилган кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Андижон давлат университети қошидаги академик лицейда ташкил этилган 47-участка сайлов комиссияси томонидан ҳам бу борада эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Комиссия аъзолари Р. Абдураҳмонова, М.Зуҳриддинова ҳамда ишчи гуруҳ фаоллари ташаббуси билан Маърифат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хотин-қизлар иштирокида "Хотин-қизларнинг сайловдаги иштироки" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Мулоқот давомида иштирокчиларга юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сайловга оид миллий қонунчилигимизга киритилган ўзгаришлар, фуқароларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқи, уларнинг сайлов участкасига келиб эмин-эркин овоз беришлари учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, кексалар, ногиронларнинг сайловда иштироки, муддатидан аввал овоз бериш тартиблари хусусида кенг маълумотлар берилди.

Қизғин савол-жавоблар тарзида ўтган тадбирда сайловчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Шу кунларда сайловда биринчи бор иштирок этаётган ёшлар билан мулоқот ўтказишни режалаштирганмиз, Комиссия аъзолари томонидан ўтказилган бу каби тадбирлар аҳоли, хусусан, хотин-қизларнинг сайлов маданияти ва ҳуқуқий билимларини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Дилбар ҚОСИМОВА, лицей хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси, Андижон шаҳридаги 47-участка сайлов комиссияси раиси ўринбосари.