+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Июнь 2020

Мен журналист бўламан

Ёшлар фикри

Географиядан дарс бўлаётганди. Эшик очилиб синфга меҳмонлар кириб келди. Улар вилоят халқ таълими бошқармасидан текширувчилар экан. Мен доска ёнида ўтган дарс мавзусини гапираётган эдим. Текширувчилардан бири менга қараб, "Давом этинг" деди.

Мен бироз ўзимни ростлаб, мавзуни давом эттирдим. Ҳаяжоним кучли эди, ҳатто, нима деяётганимни ҳам сезмасдим. Сўзлаётган мавзуим ҳам ниҳоясига етди. Энди ўрнимга ўтирмоқчи эдим, текширувчилардан бири "тўхтанг!" деб қолди.

- Сиз ҳозир Ватикан давлати жаҳонда майдони жиҳатидан энг кичик давлатлардан бири, фойдали қазилмалар деярли қазиб олинмайди, яъни ҳеч қандай табиий қазилмалар йўқ, дедингиз, ахир фойдали қазилмалар ҳам давлат бюджетига фойда келтиради, у ерда йўқ бўлса аҳоли қашшоқлашади-ку?" - деди.

- Фақат фойдали қазилмагина давлатни бой қилмайди,   бошқа тармоқлар орқали ҳам ўзини тикласа бўлади. Шу жумладан, мамлакат бюджети қашшоқ бўлса ҳам, аҳоли      маънавий қашшоқ бўлмаса бас, негаки, маънавий фақир инсон жамиятни заҳарлайди" - деб жавоб бердим.

Шунда текширувчи "Сиз келажакда журналист бўлинг!" деб қолди.

Мен ҳам, устозим ҳам ҳайратдамиз.

"Ахир мен чиндан ҳам журналист бўлмоқчиман-ку, наҳотки шу соҳада мени кўра биладиган инсонлар ҳам бор?" - дея ўзимда йўқ мамнун бўлдим!

Бошқарма ходими "Агар, зўр журналист бўлиб етишсангиз, мени унутиб юборманг-а, ҳўпми, телевизорда сизни кўриб, мен шу қизни кўрганман, танийман! - деб хурсанд бўлай, дея чиқиб кетди. 

Шу кундан бошлаб журналистикага бўлган иштиёқим янада кучайди. Жорий йил бошида МY5 телеканали ташаббуси билан ташкил этилган "Ёш журналистлар мактаби" учун кастингда қатнашдим ва танловдан муваффақиятли ўтдим. Айни кунларда ушбу мактабнинг ўқувчисиман.

Менинг назаримда журналист мукаммал инсон бўлиши, ҳар қандай минимал имкониятдан максимал даражада фойдалана олиши лозим. Ҳақиқий журналистлар халқ ва давлат ўртасидаги кўприкдир. Уларнинг асосий вазифаси, аниқ ва тезкор хабар ва янгиликлардан жамиятни бохабар этиш, ҳиссиётларга берилмаган ҳолда, холислик асосида иш олиб боришдир. Нафақат телевидение, балки, радио, матбуот ва ижтимоий тармоқларда ҳам қандай фаолият олиб боришни билиши, халқчил ва адолатли бўлиши журналист учун фойда. Менинг асосий мақсадим, танлаган соҳам йўлида машаққатлардан чўчимай ҳаракат қилиб, таниқли эмас - севимли, адолат тарафдори бўлган журналист бўлиш.

Журналистикани танламоқчи бўлган ёшларга эса айтар гапим: Сиз шундай етук мутахассис бўлингки, кимдир келиб сизнинг ўрнингизни эгалламасин.

Моҳичеҳра МАМАТУРАЙИМОВА,

 

Марҳамат тумани.