+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Апр 2020

Синов дамларида Президентимизга, халқимизни кўмакдош бўлайлик

ФИКР

Коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин шароитида умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун онлайн дарслар ташкил этилганлиги мамлакатимизда ёшлар келажагига, уларнинг камолотига кўрсатилаётган эътиборнинг ёрқин бир намунасидир.

Узайтирилган таътил кунларида ўқувчилар билим олишининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида телевидение орқали олиб борилаётган онлайн дарс машғулотларида мактабимиз ўқувчилари жуда фаол иштирок этмоқда. Ўқувчиларимиз ҳар бир дарсдан кейин ўтилган машғулот ҳамда уйга берилган вазифалар бўйича топшириқларни бажариб, телеграмм каналимизга жойлаб бормоқда. Хусусан, мен математика фани ўқитувчиси сифатида ҳар бир ўқувчининг каналимизга жойлаган уй вазифасини бирма-бир кўриб, текшириб  чиқяпман. Уларнинг хато ва камчиликлари бўйича ҳар бир ўқувчининг ўзига тушунтиришлар беряпман.

Очиғини айтганда, онлайн дарслар бу қадар оммалашиб кетишига, ўқувчиларнинг бу қадар фаол иштирок этишларига ишонмагандим. Ёшларимизнинг бу қадар фаоллиги биз педагогларни онлайн дарсларга, масофавий таълим беришга янада масъулият билан ёндашишга ундамоқда.

Муҳтарам Президентимиз халқимизга мурожаатида ўқувчи ва талаба ёшларга карата: "Азиз фарзандларим, уйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг." - дея айтган сўзлари биз - педагоглар зиммасига янада катта масъулият юклайди.

Демак, биз онлайн дарсларда фаол иштирок этмаётган айрим ўқувчиларни ҳам дарсларга жалб этишга, уларнинг қизиқишини оширишга, ота-оналари билан мулоқот ўрнатиб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига ёрдам беришимиз лозим.  Асосий мақсадимиз, бугунги синовли кунларда фарзандларимизнинг билим олишдан, юксалишдан тўхтаб қолмаслигини таъминлашдан, бу борада Президентимизни қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиши зарур.

Шу ўринда барча ўқувчилар, уларнинг ота-оналарига мурожаат қилмоқчиман. Бу каби саъй-ҳаракатларга бепарво бўлиш, фарзандингизнинг билим олишига эътиборсиз бўлиш ярамайди. Уларнинг онлайн дарсларни кузатиб бориши, уйда фойдали ишлар билан банд бўлиши, китоб ўқиши, шахсий гигена қоидаларига амал қилиши, бемақсад кўча-кўйга чиқмаслиги учун зарур чораларни кўришингиз, керак бўлса, фарзандингиз билан бирга ана шу машғулотларни бажаришингиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Ишонаманки, бутун халқимиз ҳамжихат бўлиб, бугунги синовли кунлардан эсон-омон ўтиб оламиз. Биз карантин ҳамда инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибларга амал қилиш, фарзандларимиз таълим-тарбияси билан шуғулланиш орқали ушбу офатни даф этишга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

 

М. ТЎЙЧИЕВА,

Қўрғонтепа туманидаги  49-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.