+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Янв 2020

Ўқитувчи - юрт ифтихорига айлансин

Орамиздаги аёллар

Ўқитувчилик осон касб эмас. Устоз умрининг асосий даврини дарсга тайёргарлик кўриш билан ўтказади. Кўзларида умид учқунлари порлаб, ўзига тикилиб турган қора кўзларга билим бериш учун изланади, ўқийди, кўргазмали қуроллар тайёрлайди, тажрибаларни кузатади. Ҳар қандай шароитда, вазиятда ҳам ўқувчилар ҳузурига юзида илиқ табассум билан кириб келади. Дарсда қатнаша олмаётган ўқувчи ҳақида суриштириб, ундан хавотир олади.

Кун келиб, мактаб сабоқларини тугатгач, келгусида бирор касбни эгаллаган, ҳаётда фаолият юрита бошлаган собиқ ўқувчисига кимдир "таълим берган устозингга раҳмат" деса, ўқитувчига бундан ортиқ мукофот бўлмайди.

Ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчининг дунёқараши, билими, тафаккурини бойитишга эътибор қаратади. Маҳорат дарслари ўтади. Тажрибали ўқитувчини кашф этишнинг йўлларидан бири - кўргазмали семинарлар, очиқ дарслар ташкил этилишига боғлиқ. Ўқитувчи ўқувчи учун ишлайди, ижод қилади.

Узоқ йиллардан буён мактабда бошланғич синфларга дарс бераман. 1-синф­га келган ўқувчиларим ўз фарзандларимга айланади. Уларни ҳар бирининг оиласи мен учун қадрдон. Алифбо, ўқиш, математика, она тили дарслари учун кўргазмалар, турли воситалари етарли, бироқ мавзулар учун кўпинча катта-кичик кўргазмаларни ўз қўлим билан тайёрлайман. Агар астойдил эътибор қилинса, бошланғич синф ўқувчиларининг ёзувлари ҳам ёзув қоидаларига жавоб берадиган тарзда бир хил бўлади. Она тили дарсларида диктант ёздираётганда, айрим сўзларнинг оғзаки ва ёзма шакллари ҳақида алоҳида тушунтириб бораман. Ўқувчи ҳар бир сўзга эътиборли бўлсин.

Сўзни оғзаки услубда қандай ифодаланса, шундай ёзиш хато бўлиши мумкинлигини тушунтираман. Адабий тил меъёрларини билиб олишларига ҳаракат қиламан.

Ўқувчи қуйи синфдан нарса, буюм, номи, унинг оғзаки услубда номланиши, ёзувдаги ифодаси ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак. Бу - ўқувчиларни саводхонлигини оширишнинг муҳим омилларидан ҳисобланади.

Ўқувчи шеърни, қисқа матнларни ёддан ўқиши мумкин, унинг овози, образга киришиб ўқиши, таъсирли, мазмунли нутқи муҳим. Бошланғич таълим унинг кейинги босқичлари учун пойдевор вазифасини ўтайди.

Ўқувчи илк даврданоқ билимга интилувчан, тиришқоқ бўлиши, фақат баҳо олиш учун эмас, сифатли таълимга эга бўлиш учун ҳам яхши ўқиши кераклигини тушунсин. Истеъдодли ўқувчилар ўз қобилиятларини намоён эта борадилар. У - рассом, яхши китобхон, ахборот технологиялари билимдони, спортчи бўлиши мумкин. Бу орқали унинг олаётган билимлари мустаҳкамланиб боради. Шунинг учун ҳам бошланғич синф ўқитувчиси айни даврнинг  энг маҳоратли, ҳар қайси муаммоларига тўғри, оқилона ечим топадиган, бой тажрибага эга бўлиши, эртанги кун эгаларини яратувчиси деган шарафли номга лойиқ бўлиши даркор. Зеро, юртбошимизнинг "Жамиятда энг ҳурматли инсон - ўқитувчи" деган иборасига сазовор бўлиш ҳар бир ўқитувчининг қалбини ғурур, ифтихорга тўлдиради.

 

Малоҳатхон ЮЛДАШЕВА,

Жалақудуқ туманидаги

 

1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.