+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Янв 2020

Интилган инсон ҳамма нарсага эриша олади

Асли Навоий вилоятидан бўлан Дилноза Раҳимова ўқувчилик пайтиданоқ ҳарбий алоқачи бўлишни орзу қиларди. Мактабни аъло баҳоларга битирди. 2007 йил  Кармана туманидаги Алоқа коллежини тамомлаганидан сўнг ҳарбийликка қабул қилинди. Дастлаб Жиззах вилоятидаги, кейинчалик Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилди. 2015 йилдан буён эса вилоятимиздаги ҳарбий қисмлардан бирида алоқачи сифатида ўз бурчини сидқидилдан бажариб келмоқда.

Ҳарбийлар ҳаёти ўзига хос. Бир ерда муқим яшамайди. Уни қаерга лозим топишса, ўша ерга хизматга юборилади. Энг асосийси, ҳарбий чиниққан, ҳамиша ҳушёр ва ўз ишининг устаси бўлиши керак. Кечами, кундузми, зарурат бўлган заҳоти хизмат жойида бўлиш шарт. Хизмат жараёнидаги интизом, энг муҳими, қатъият, сўзда собитлик, ҳарбий тартибга амал қилиш аёл кишидан матонат талаб этади. Буни яхши англаган Дилноза ана шу жиҳатларни пухта ўзлаштира олди. Қолаверса, қизиқувчан ва талабчанлиги ҳамкасблари, командирлардан кўп нарса ўрганишига сабаб бўлди.

Дилнозахоннинг юриш-туриши, иш услуби, жасорати меҳнати уни шу йўсин тарбиялади. У 2018 йилда оила қуриб, Андижонга келин бўлди. Турмуш ўртоғи, оила аъзоларининг ҳамиша қўллаб-қувватлаши  Дилнозахонни янада руҳлантирди.

Ҳарбий либос кийиб ишга кетаётган Дилнозани кўрган ёш қизлар унга ҳавас билан боқишади. Кўплари эса мен ҳам сиздай ҳарбий, Ватан ҳимоячиси бўлишни орзу қиламан. Бунинг учун нима қилишим керак?, деб сўраб қолишади. Шунда у: "Энг аввало, яхши ўқинг, орзуингизга эришиш учун қатъий бўлинг, интилган инсон ҳамма нарсага эриша олади", дея маслаҳат беради. 

Ҳа, Дилнозахон каби касбини, оиласини ардоқлаб яшаётган ҳарбий аёлларимизни, қолаверса, Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилаётган барча ҳарбийларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз.

 

Сожида Саидова тайёрлади