+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Окт 2016

ОНА ВА БОЛА СОFЛИГИ - ЮРТ БОЙЛИГИ

(44-сон, 2016 й. Саломатлик - туман бойлик)

Оналик аёлга табиат инъом этган энг буюк бахт. Она ва бола соғлигини  муҳофаза қилиш масаласи эса давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Маълумки, жорий йил мамлакатимизда "Соғлом она ва бола йили" деб аталиб, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури қабул қилинди. Дастурда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мазкур йўналишдаги ишлар сифати ва самарадорлигини янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда. Бу борада Улуғнор туманида олиб борилаётган ишлар хусусида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Дилноза Умарова ҳамда туман кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокори Абдуваҳоб Бозоров биз билан суҳбатда қуйидагиларни гапириб берди:

- Туманимизда "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури,  шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 мартдаги "2013-2017 йиллар даврида болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида"ги ҳамда 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарорлари ва бошқа ҳужжатлар ижросини таъминлаш, она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда аҳолига туман тиббиёт бирлашмасининг 250 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 110 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли поликлиниканинг болалар бўлими, 13 та қишлоқ врачлик пункти тиббий хизмат кўрсатади. Даволаш профилактика муассасаларимиз "Саломатлик-2", "Саломатлик-3" лойиҳалари доирасида замонавий, илғор тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланди. Ҳатто мураккаб туғруқ жараёнини бошидан кечирган оналаримизнинг саломатликларини тиклаш учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Чуқур текширув ўтказиш мақсадида вақтидан олдин туғилган ва алоҳида парвариш талаб қилинадиган чақалоқларга мўлжалланган интенсив терапия бўлим фаолияти йўлга қўйилди. Натижада касалликларни эрта аниқлаш, аниқ ташҳис қўйиш ва самарали даволаш ишлари тубдан яхшиланди.

Бугунги кунда туманимиз аҳолисининг 15037 нафарини 14 ёшгача бўлган болала 2422 нафарини ўсмирлар, 14938 нафарини хотин-қизлар, уларнинг 14466 нафарини эса туғиш ёшидаги аёллар ташкил этади.

Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болалар жорий йилнинг ўтган даври мобайнида режа асосида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик жараёнида турли хасталиклар аниқланган 762 нафар қиз-аёллар стационар ва амбулатор тарзида  соғломлаштиришга жалб этилди.

Айниқса, шифокорларимиз томонидан оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, хомиладор аёллар соғлигини назоратга олиш борасида хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги "Саломатлик сектор"лари аъзолари билан ҳамкорликда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ижобий самаралар бермоқда. Ана шу саъй-ҳаракатлар натижасида  бехатар оналик таъминланмоқда, ногирон болалар туғилиши  кескин камайди. Оналар ўлими умуман қайд этилмади.

 Аҳоли ўртасида ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, фуқароларнинг тиббий билим ва маданиятни юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ишларни ташкил этишда патронаж ҳамшираларининг фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда. Патронаж ҳамширалари аҳолининг муайян қатлами билан тизимли ва режа асосида иш олиб бормоқда. Хусусан, ҳафтанинг ҳар бир куни ким билан иш олиб боришлари белгилаб қўйилган. Душанба - нуронийлар куни, сешанба - ҳомиладорлар куни, чоршанба - болалар ва ўсмирлар куни, пайшанба - хонадон ва экология куни, жума - хотин-қизлар куни, шанба - саломатлик, экология ва спорт куни ҳисобланади.

Шифокорларимиз, шунингдек, бой ҳаётий тажрибага эга онахонлар иштирокида           маҳаллалар ва таълим муасссасаларида ўтказилаётган учрашув, мулоқот ва давра суҳбатлари орқали қизлар турмушга тайёрланмоқда, уларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги тушунчалари бойитилмоқда, шу билан бирга, уларга эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан зарур маълумотлар берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Она ва бола саломатлиги - эртанги соғлом турмушнинг асосидир. Шу боис ҳам ҳар бир аёл соғлом фарзандни дунёга келтиришни истайди. Биз шифокорларнинг бош вазифамиз аёлларимизни ана шу бахтга мушарраф бўлишларига, яъни  соғлом фарзандларни дунёга келтириш ва азиз дилбандларини ҳар жиҳатдан соғлом вояга етказишларига кўмаклашишдир. Бунга эришиш учун туманимиз шифокорлари томонидан зарур барча ишлар амалга оширилади.

 Зилола РАҲМОНОВА ёзиб олди.