+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Окт 2016

УМР МАЗМУНИ

(44-сон, 2016 й. Орамиздаги аёллар)

Иш юзасидан "Асакабанк"нинг Фарҳод бўлимига боргандим. Пенсия пулларини олишга келган отахон ва онахонлар билан суҳбатлашиб турганимда, бўлим бошлиғи бир аёл билан ёнимга келиб, газетадан бўлсангиз, бу онахон билан суҳбатлашинг. Онахон ногирон қизини парваришлайди, онахоннинг сабр-тоқати, фарзандига бўлган меҳри ҳақида ҳар қанча ёзсангиз камлик қилади, деди.

Ҳаёт шундай бир мураккаб ва тотли неъматки, унинг синовларига дош бериб яшаш осон эмас. Шундай синовлар борки, одамни саломатлиги яхши , моли беҳисоб бўлсин, ҳаёт уни эзиб ташлайди. Азизахон ёшлигиданоқ турмушнинг барча қийинчиликларини тотиб улғайди. Уни Андижон шаҳрининг Қўшариқ даҳасида яшовчи ҳисобчи йигитга узатишди. Кўп қаватли уйларда бу оила бахтли яшади. Бирин-кетин фарзандли бўлишди. Икки қиз ва бир ўғил кўришди, уларни ўқитиб, уйли-жойли қилишганда, оила устуни бевақт вафот этди. Барча юмушлар оила соҳибаси зиммасига тушди. Болаликданоқ ногирон бўлган қизлари Зулайҳо эса алоҳида парваришни талаб қиларди. Мана неча йилдирки, Азизахон ёлғиз ўзи умрини шу қизига, унинг ҳаётини мазмунли қилишга бағишлаб келади.

-      Андижон давлат университетининг филология факультетини сиртдан тугатдим, - дейди Азизахон опа. - Шаҳардаги қатор мактабларда, давлат ташкилотларида ишладим. 17- умумтаълим мактабидан нафақага чиқдим. Ўғлим, кичик қизим оилалари, фарзандлари билан, мен эса Зулайҳо билан яшаймиз. Унинг учун яшайман, унинг учун бозорга бораман, унинг учун зарур бўлган ҳамма ишни қиламан... Унинг шодон чеҳрасини кўриш ҳаётимнинг мазмунига айланган.

Бугун она-бола Андижон шаҳрининг Бобур шохкўчасидаги 1- оилавий ётоқхонада, икки хонали хонадонда яшашади. Укаси ва синглиси тез-тез келиб, Зулайҳодан хабар олишади, унинг кўнглини кўтаришади, шу билан онанинг ҳам кўнгли кўтарилади. Зулайҳо ҳам бу меҳр-оқибатни сезади, улар келганда жуда қувноқ бўлиб кетади. Бошқа вақтлари қўни-қўшнилар билан гаплашади, телевизор кўради, онасига эркалайди. Азизахон опа эса қизининг умрини узайтириш, унга қувонч улашиш учун бутун меҳрини, кўз нурини беради. Табиат шу кичиккина вужудга улкан сабр-тоқат, чидам ва матонат, қалбига умид солганлигидан, ҳаёт мўъжизакор эканлигидан беихтиёр ҳайратланасиз.  

Уй бошқарувчиси Наталья Фельд Азизахон Юсупованинг барчага ёрдам беришга астойдил ҳаракат қилишини, шу билан бирга, ётоқхонада ўтказиладиган турли тадбирларнинг ташкилотчиси эканлигини таъкидлайди. Унинг елкасида ўксик кўнгил фарзандини парваришлашдай оғир юк бўлишига қарамасдан, доимо шўх-шодон юриши, қўни- қўшнилари кайфиятини кўтариши, уларни хайрли ишларга даъват қилиши Азизахон опа улкан сабр соҳибаси эканлигини кўрсатади. Зотан, шоир айтганидай:

...Шундайлар бўлмаса агар дунёда,

Бу қадар муҳтарам бўлмасди аёл.

Ҳа, Азизахон опа сингари аёллар ҳар қанча эъзозга муносибдир.

 

Узоқбой САКСОНБОЕВ.