+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Окт 2019

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш вазифамиздир

Бугунги давр суд идоралари вакилларидан оилалар, маҳалла, таълим, тиббиёт  муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини талаб қилмоқда. Фаолиятимизни тубдан қайта кўриб чиқиш, иш тамойилларимизни бугунги кун талаби даражасида ташкил этиш олдимизда турган долзарб масалалардандир.

Хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг яшаш шароитлари ва турмуш фаровонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар маълум даражада жиноячиликнинг олдини олишга ҳам ёрдам бермоқда. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Сенати йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб, қатор вазифаларни белгилаб берди. Ана шу топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича суд идоралари томонидан жойларда ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ижобий натижалар бермоқда.

Учрашувларда фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ҳамда "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти атрофлича тушунтирилмоқда. Бу каби тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, опа-сингилларимизга нисбатан жисмоний, жинсий, руҳий ва иқтисодий зўравонлик ҳаракатларини содир этиш, уларга таъсир ўтказиш, таҳдид қилиш сингари жиноий ҳолатлар учун юқорида қайд этилган қонунларда тегишли жазо муқаррар эканлигини жамоатчиликка етказиш, аҳолининг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтиришдан иборат.

Мулоқотлар жараёнида қонунлар, шунингдек, қатор меъёрий ҳужжатларда белгиланган мезон ва кўрсатмаларда жамият ҳаёти ва фаолиятнинг барча соҳаларида хотин-қизлар ҳамда эркакларнинг ҳуқуқлари тенг эканлиги таъкидланди.

Мухтасар айтганда, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, улар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, ўзларининг ҳуқуқ ва бурчларини билиш билан бирга, қонунларга риоя қилиш ҳамда мансабдор шахслар фаолияти устидан жамоат назоратини кучайтиришда ҳар бир фуқаро фаол бўлиши муҳимдир. Бу борада суд идоралари ва кенг жамоатчилик ҳамкорлигини янада кучайтириш шубҳасиз, ижобий натижалар беради. Ана шундан келиб чиқиб, мазкур йўналишдаги ишларни изчил ва тизимли олиб бориш учун зарур чоралар кўрилади.

Иномжон НОРМАТОВ,

 

жиноят ишлари бўйича Булоқбоши тумани суди раиси.