+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Окт 2016

ҲАМЖИҲАТЛИК ВА МАСЪУЛИЯТ ЮТУҚЛАРИМИЗ ОМИЛИ

(43- сон, 2016 й.)

Мактабимиз тумандаги илғор таълим муассасаларидан бири саналади. Айни кунда жамоамизда меҳнат қилаётган 68 нафар педагог 1020 нафар ўқувчи ёшларга таълим-тарбия  бермоқда.

Бугунги давр ўқитувчидан ўз устида тинимсиз ишлашни, ўқиб ўрганишни талаб этмоқда. Шу боис, ўқитувчиларимиз дарс жараёнида замонавий педагогик технологиялардан, ўқитишнинг ноанъанавий, илғор ва самрали усуллаидан кенг фойдаланишга ҳаракат қилади.  Бу ўқувчиларни фанларга бўлган қизиқишини ошириш билан бирга, пухта билим олишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Таълим-тарбия сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самараси ўлароқ, ўқувчиларимиз фанларни ўзлаштиришда, билимлар беллашувининг туман, вилоят босқичларида юқори натижаларга эришмоқдалар.

Умуман, мактабимиздаги ҳамжиҳатлик, таълим-тарбия, маънавий-маърифий ишлари сифатини кўтаришга, ўқитувчиларнинг масъулияти, касбий билимларини ошириш ва самарали иш юритишлари, фаолиятларига илғор усулларни татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ютуқларимизнинг муҳим омили бўлмоқда.

Мамлакатхон ЮСУПОВА,

 

тумандаги 1- умумтаълим мактаби директори.