+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Окт 2016

АЁЛ ТАДБИРКОР БЎЛСА, ОИЛАСИГА ҲАМ, ЖАМИЯТГА ҲАМ НАФИ ТЕГАДИ,

 (43- сон, 2016 й.)

- дейди тадбиркор Муҳаббатхон Ортиқова.

Асли касбим ўқитувчи бўлса-да, тадбиркорлик билан шуғулланишни ният қилардим. Чин кўнгилдан қилинган эзгу ният эртами кечми, албатта, ижобат бўлар экан. Мактабда ишлаб юрган пайтларимда аёллар ўртасидаги ўзаро суҳбатларда туманимизда гилам, полос сотадиган бирорта ҳам дўкон йўқлиги гапириларди. Одамлар гиламни Андижон шаҳаридан ёки Қорасув бозоридан қийналиб олиб келишарди. Таваккал қилиб, ана шу йўналишда тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. Сармоям у қадар кўп бўлмаганлиги учун дастлаб оз-оздан гилам, полос олиб келиб сотдим. Узоқлари яқин бўлаётганлигидан одамлар хурсанд, оиламга қўшимча даромад қўшилаётганидан мен ҳам мамнун эдим.

Тан олиб айтиш керакки,   мустақиллик йилларида тадбиркорларга жуда кенг имкониятлар яратиб берилди, мен ҳам ана шу имкониятлардан унумли фойдаландим. Оила аъзоларим билан маслаҳатлашиб, 2008 йилда банкдан кредит олдик, икки қаватли замонавий дўкон қурдик. Умр йўлдошим ёрдамлашди, фарзандларим қанотимга киришди. Ҳозир дўконнинг 1- қаватида гиламлар билан савдо қиламиз, 2-қаватда эса ўқув маркази ташкил этиш учун ҳаракат қиляпмиз. Мақсадимиз, одамларга наф келтириш, янги иш ўринлари яратиш.

Бир қарашда ҳаммаси осонгина юзага келганга ўхшайди. Аслида унинг замирида катта меҳнат, ҳаракат ва интилиш бор. Фарзандларимга болалигидан уқдираман: меҳнатдан, қийинчиликдан қўрқмаслик керак.

Оилада болаларимни одоб-аҳлоқли, тарбияли, ўқмишли бўлиб ўсишларига алоҳида эътибор бердик. Бугун фарзандларим камолидан хурсандман. Ўғлим Fайратбек ички ишлар тизимида хизмат қилади. Fофуржон ўғлим ҳам масъул ишда. Қизим Олтиной коллеж ўқувчиси. У савдо ишига қизиқади, унга савдода ширин, самимий муомала зарурлигини уқдираман.

 

Оилада покизаликни, гулларни, табиатни, гўзалликни яхши кўраман. Икки келинимга уй тутишдан тортиб, меҳмон кутишгача - ҳаммасини ўргатганман. Ҳар бир ишни турмуш ўртоғим Fанижон Абдуллаев билан бамаслаҳат, ҳамжиҳатликда олиб бораман. Тадбиркорлик фаолиятимиз ортидан чиройли турмуш шароитларини яратиб олдик. Фарзандларим, уч нафар набирам камолидан куч оламан. Истардимки, юртимиздаги ҳар бир аёл тадбиркор, уқувли бўлсин. Ана шундагина ҳеч нарсага муҳтожлик сезмасдан чиройли турмуш кечира олади, оиласига ҳам, жамиятга ҳам фойда келтиради.