+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Окт 2019

УСТОЗ - МИСЛИ ЁНИБ ТУРГАН ШАМ

Устозни мисли ёниб турган шамга қиёс қилиш мумкин. Ўзи ёниб, атрофга нуру зиё сочади. Бошқалар ана шу нурдан баҳраманд бўлади. Шу сабаб, ҳар бир инсон ёшидан, мавқеидан, даражасидан қатъи назар, сабоқ берган устоз-мураббийи олдида мудом таъзимда. Уларнинг меҳнатлари беқиёсдир.

Андижон давлат университети қошидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази катта ўқитувчиси Шоирахон Аҳмедова ҳам 30 йилга яқин вақт мобайнида машаққатли ва шарафли йўлни босиб ўтди. Ўзи шогирд бўлди, ҳавас қилди устозларига, уларнинг ҳурматини жойига қўйди, эъзозлади. Бунинг самараси ўлароқ илм-фанда юқори мартабаларга эришди, обрў-эътибор топди.

Унинг болаликдан физика, математика фанларига меҳри бошқача эди. Айниқса, математикани фанларнинг гултожи деб биларди. Мактабни тамомлагач, Андижон давлат педагогика институти (ҳозирги АДУ) математика факультетига ўқишга кирди. Тиришқоқ талаба ўз иқтидори билан институт ўқитувчиларининг эътиборига тушди. Олий таълим даргоҳини муваффақиятли тамомлаши биланоқ ёш мутахассисни Андижон педагогика билим юртига ишга таклиф қилдилар. Бу даргоҳда у ёшларга математика,   бошланғич синфларда математика методикаси, физика фанларидан таълим берди.

 Шоирахон опа 2001-2003 йилларда Андижон шаҳридаги Республика Олимпиада захиралари билим юрти(ҳозирги Олимпия захиралари спорт мактаби)да математика, физика ва информатика фанлари ўқитувчиси, 2004-2011 йилларда Андижон давлат университети "Информатика" кафедрасида "Информатика ва ахборот технологиялари" фани ўқитувчиси бўлиб ишлади. 2005 йилдан Тошкент Ахборот технологиялари университети  "Информатика ва ахборот технологиялар" кафедрасида Ш. Назиров илмий раҳбарлигида "Масофавий таълим бўйича электрон дарсликлар яратиш" мавзусида изланиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб борди. Қатор йиллар давомида мазкур йўналишда республика ва халқаро миқёсдаги жуда кўп семинарларда қатнашди, ўзи ҳам қатор семинарлар, кўргазмали дарслар ўтказди, унинг тажрибалари кенг оммалашди.

2007 йилда АДУ ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази "Информатика" қайта тайёрлаш курсида таълим олди ва унга "Информатика фани ўқитувчиси" ҳуқуқи берилди. Йиллар ўтиб, аниқроғи 2012 йилда Ш. Аҳмедова ўзи таҳсил олган мазкур марказда "Масофадан ўқитиш ҳудудий мувофиқлаштириш маркази" администратори лавозимида  ишлай бошлади.

Бу даргоҳда олиб борган меҳнат фаолияти давомида Шоирахон опа ўзини изланувчан педагог, интизомли ходим, талабчан ўқитувчи, салоҳиятли мутахассис сифатида намоён этди.Университет профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилари орасида ҳурмат-эътибор қозонди. У ўзининг педагогик маҳоратини мунтазам ошириб боради, маъруза ва амалий машғулотларни илмий ва методик жиҳатдан замон талаблари даражасида бўлишини таъминлайди.

Тиниб-тинчимас ўқитувчи Республика ва халқаро миқёсида ўтказилган илмий конференцияларда фаол иштирок этиб,  60 та тезис ва 9 та  мақола, 4 та услубий қўлланма  ва 9 та услубий тавсиянома   нашр эттирди. 

Айни дамда у ҳудудий марказнинг "Аниқ ва табиий фанлар методикаси" кафедраси катта ўқитувчисигина эмас, балки Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетиПедагогика кафедрасининг   мустақил изланувчисидир. Опанинг малакали мутахассис, изланувчан ва ташкилотчи эканлиги ҳисобга олиниб, ўтган йили уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси Фарғона филиалига ишга таклиф этишди. Айни кунда у ана шу даргоҳда ҳам ўриндошлик асосида фаолият юритмоқда. 

Шоирахон опа таълим соҳасидаги самарали меҳнатлари, эришган ютуқлари, изланишлари учун кўп бор Халқ таълими бошқармаси, республика Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда ташаккурномалари билан тақдирланган.

Чиндан ҳам, устозлар   мурғаклигимизданоқ қалбимизга эзгулик уруғларини сочади, қўлимиздан тутиб, маърифат сабоқларини беради, меҳр-муҳаббат улашади. Биз эришаётган улкан ютуқларимиз, қўлга киритаётган ғалабаларимизда уларнинг ҳиссаси катта. Шу сабаб, уларни мудом шарафлагимиз, ардоқлагимиз келади. Минглаб қалбларда эзгулик чироғини ёқиб яшаётган ана шу буюк қалб эгалари - устоз ва мураббийларга ҳамиша таъзимдамиз.

 

Одинахон ТЕШАБОЕВА,

Пахтаобод туманидаги

4-умумтаълим мактаби ўқитувчиси,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси.