+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Окт 2019

Набирамга китоб ўқиб бераман

Шу номдаги тадбир Асака туманидаги 27-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Туман халқ таълими бўлими вакиллари, умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, ҳудуддаги тадбиркор аёллар, фахрий устозлар иштирок этган тадбир Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида ўтказилди.

Тадбирни умумтаълим мактаби директори Муҳайё Исақова очиб, турли зиддиятлар, маънавий хуружлар кучайиб бораётган даврда ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ экани, шу боис Юртбошимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этиши, мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилаётганини таъкидлади.

- Барча даврларда ҳам инсон ҳаёти учун энг зарур нарсалар қадрланиб, эъзозланган. Улардан энг муҳим ва азизи - нон, иккинчиси          китобдир, - дейди умумтаълим мактаби хотин-қизлар бошланғич қўмитаси раиси Бушоира Исақова. - Нон - инсон танасига куч-қувват берувчи моддий неъмат бўлса, китоб - ҳамиша инсоният учун маънавий бойлик, қудрат тимсоли бўлиб келган. Шу боис, халқимиз учун китобхонлик - маънавий давлатмандликдир. Китоб ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан тўхтайди. Ҳеч қанақа интернет, телефон ё телевизор китоб ўрнини боса олмайди.

Тадбирда сўз олган фахрий устозлар,  нуроний онахонлар ёшлар ҳаётида китобхонликни заруратга айлантириш кераклиги, уларда китоб ўқишга ҳавас уйғотиш, бу борада устозу мураббийлар, бобо-ю бувилар бевосита ёрдам беришлари лозимлиги ҳақида гапирдилар. Набираларга китоб ўқиб бериш, ҳадису ҳикматлар ўргатиш ҳар бир оилада йўлга қўйилиши кераклигини таъкидладилар.

Ўқувчиларнинг билими, қай даражада китобхон эканликлари синовдан ўтказилди. Меҳринисо Шодмонова, Хайринисо Шодмонова, Лайло Ўлмасбековалар муаллимлар берган саволларга жавоб бердилар, ўқиган китобларининг мазмуни, тарбиявий аҳамияти ҳақида маълумот улашдилар.

Шеърхонлик, миллий ашула ва рақслар йиғилганларга хуш кайфият улашди. Тадбир сўнггида иқтидорли, фаол қатнашчилар рағбатлантирилди, ўқувчиларга китоблар совға қилинди.

 

 Иродахон ҚОДИРОВА,

мазкур мактабнинг

 

она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.