+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Окт 2016

СОFЛОМ ОНА - СОFЛОМ КЕЛАЖАК

(43- сон, 2016 й.)

Мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш масаласи давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада қабул қилинган Давлат дастурлари, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш бўйича бирлашмамз томонидан муайян ишлар олиб орилмоқда.

Халқимизда "Чақалоқдан жаннатнинг ҳиди келади" деган ҳикматли гап бор. Ҳақиқатан ҳам дунёга келган ҳар бир чақалоқ ўзи билан бир олам қувонч, бахтиёрлик олиб келади. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ой давомида 2414 нафар чақалоқ дунёга келди. Шифокорларимиз уларнинг соғлом ва баркамол ўсиши учун зарур барча ишларни амалга оширмоқда.

Биз ана шу кичкинтойлар хали туғилмай туриб, уларнинг бенуқсон, соғлом дунёга келишлари, оналарининг соғлом бўлиши, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилавий муҳитни яхшилаш, ҳомиладор аёлнинг озиқ-овқатидан тортиб, яхши кайфиятда бўлишигача назорат қиламиз. Чунки, хомиладор аёл соғлом, яхши кайфиятда, чиройли муҳитда бўлсагина, у соғлом фарзандни дунёга келтиради. Соғлом бола эса соғлом келажак демакдир.

Жорий  "Соғлом она ва бола йили"да "Саломатлик-2", "Саломатлик-3" лойиҳалари доирасида даволаш-профилактика муассасаларимизга замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар келтирилди. Натижада оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, турли касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш, умуман, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги ишлар сифати тубдан яхшиланди.

Бирлашмамизда 1373 нафар хотин-қиз меҳнат қилади. Уларнинг 1226 нафари туғиш ёшидаги аёллардир. Уларнинг саломатлиги доимий эътиборимизда. Бир қатор ходималаримиз респубикамиздаги турли сиҳатгоҳларда бўлишиб, ўз саломатликларини тиклаб қайтдилар. Бундан ташқари, ходимларимиз маънавиятини юксалтириш, касбий билим ва малакаларини ошириш борасида ҳам кенг кўламли ишлар олиб орилмоқда. Мустақиллик, Наврўз байрамлари ва   бошқа турли саналар муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий, адабий тадбирлар, турли танловларда опа-сингилларимиз фаол иштирок этмоқда. Ҳозирда нафақада бўлган ходимларимиз ҳолидан доимий равишда хабар олиниб турилади.

Умуман, жамоамизда ходималарнинг оиласида, фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал этишда бошланғич ташкилотимиз яқиндан ёрдам беради.

Махпиратхон Мамадалиева, Раънохон Султонова, Гулираъно Зикиряева, Нилуфар Исмоналиева, Шоҳиста Турдибоева, Муқаддасхон Мажидова, Мадина Салоҳиддинова, Мавлуда Каримова, Сабохон Бакирова, Дилбар Турғунова сингари шифокор, доя ва ҳамшираларимиз  ўз ишининг ҳақиқий фидойиларидир.

Оналар ва болалар соғлигини сақлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида зиммамиздаги вазифаларни бекаму кўст адо этиш учун бор имкониятларни ишга солиб, астойдил меҳнат қиламиз.

 

Навбаҳор FОФУРОВА,

 

туман тиббиёт бирлашмаси хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.