+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Окт 2019

ВИЛОЯТИМИЗДА 55 МИНГ НАФАРГА ЯҚИН ХОТИН-ҚИЗНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятидан

Юртимизда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ва салоҳиятини юксалтириш, жамият ҳаётидаги обрў-эътибори ва нуфузини янада оширилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, аёллари улуғланган жамиятда, оилада, ижтимоий муҳитда тинчлик-тотувлик, осойишталик, эзгулик, меҳр-оқибат, фаровонлик ҳукм суради.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш йўналиши ижроси доирасида хотин-қизлар қўмитаси ҳамда масъул ташкилотлар ҳамкорлигида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят бандлик бошқармаси томонидан ишсиз ва ишлашни хоҳловчи 16 минг 413 нафар хотин-қизнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Уларни иш билан таъминлаш мақсадида 2019 йилда амалга ошириладиган 310 лойиҳа ташаббускорлари билан ҳамкорликда барпо этиладиган янги иш ўринлари бўйича дастур ишлаб чиқилди.

Амалга оширлган ишлар натижасида вилоятда жорий йил сентябрь ойига қадар 55 минг нафарга яқин хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Шундан 43 минг 606 нафари "Андижон Агро пилла" масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ипакчилик саноати йўналишида ташкил этилди. Бундан ташқари, аҳоли хонадонларини ўрганиш давомида кам таъминланган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ва биринчи навбатда иш билан таъминлаш зарур бўлган хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг 2755 нафари ишга жойлаштирилди.

"Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларга зарур амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шу кунга қадар 10 минг 918 нафар аёлга 125 миллиард 700 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Натижада 1 минг 994 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Масалан, тадбиркор Шаҳноза Мақсудованинг ўз маблағлари ҳамда банкдан олинган 200 миллион сўм миқдордаги кредити ҳисобига Андижон туманида "Фарзона-ишонч текстил" корхонаси ташкил этилиб,  22 нафар ишсиз хотин-қиз доимий иш билан таъминланди.

Вилоятнинг чекка ва иш ўринлари кам бўлган ҳудудларда аёллар бандлигини таъминлаш бўйича ҳам зарур ишлар олиб борилди. Ана шу ҳудудларда фаолият олиб борётган 18 нафар тадбиркор томонидан 2 миллиард 746 миллион сўм қийматдаги  лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига хотин-қизлар учун 532 та янги иш ўринлари яратилди.

Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Жамоат фонди томонидан  жорий йилнинг ўтган даврида хотин-қизлар томонидан тақдим этилган 270 та лойиҳани амалга ошириш учун 8 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Натижада 2 минг 88 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Жамоат фонди томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига биргина Асака туманининг "Обод" маҳалласида тикув-трикотаж, кўрпа-ёстиқ тикиш цехларининг ишга туширилиши ҳисобига  110 та янги иш ўринлари барпо этилди.

Хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси қошида Аёллар Тадбиркорлик маркази фаолияти йўлга қўйилди. Марказ томонидан туман ва шаҳарларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизлар учун ўқув семинарлари доимий равишда ўтказиб келинмоқда.

Вилоят, туман, шаҳар хотин-қизлар қўмиталари томонидан "Ҳунарманд" уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда норасмий фаолият олиб бораётган ҳунарманд хотин-қизларнинг фаолиятини расмийлаштириш борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, устоз-шогирд тизими асосида 2 минг 352 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.«ҳунарманд уюшмаси» вилоят бошқармаси томонидан 156 нафар ҳунарманд аёлга 3 миллиард 453 миллион сўм миқдоридаги кредитлар ажратилди.

Бир сўз билан айтганда, вилоятда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган ишлар ижросини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

Мавлудахон НИЗОМОВА,

вилоят ҳокимлиги

 

котибият мудири.