+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Окт 2016

АЁЛЛАР - ЖАМИЯТИМИЗ КЎРКИ

(43- сон, 2016 й.)

Бугунги кунда юртимизнинг чекка ҳудудларида яшаётган хотин-қизлар ҳам жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги жараёнлардан четда қолаётгани йўқ. Балки турли соҳалар ривожида фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, туманимизнинг 85 минг нафардан зиёд аёллари ҳам таълим,       соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва      бошқа йўналишларда фидойилик кўрсатиб меҳнат қилмоқда. Айниқса, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, фарзанд тарбияси борасида уларнинг ўрни ва роли беқиёсдир. Ватан ичра ватан бўлган маҳаллаларнинг қон томирлари ҳам опа-сингилларимиздир.

Фаол аёлларимизнинг жонкуярлиги туфайли маҳаллаларда тўй ва бошқа  маросимлар дабдабасиз, камчиқим қилиб ўтказилиши йўлга қўйилди, нотинч оилалар, оилавий ажримлар камаймоқда. Тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизларимиз эса тайёрлаётган маҳсулотлари билан нафақат ўз оилалари даромадини оширмоқда, янги иш ўринлари билан кўплаб кишилар бандлигини таъминлаб, туманимиз иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Туман хотин-қизлар қўмитаси ўз фаолиятида опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, айниқса, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Меҳнат жамоалари, маҳаллалардаги бошланғич ташкилотларимиз кўмагида жойларда маънавий муҳит барқарорлигини, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш биан таъминлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида жиноятчилик ҳолатларини, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш борасида белгиланган ишлар изчил олиб борилмоқда.

 Аёл оқила, зукко ва юксак маънавиятли бўлсагина у кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишига йўл қўймайди. Шу боис, аёлларимиз маънавиятини, ҳуқуқий, тиббий билим ва тушунчаларини бойитишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан,  меҳнат жамоалари, таълим муассасалари, қишлоқ ва маҳаллаларда бой ҳаётий тажрибага эга онахонлар, ҳуқуқшунослар, шифокорлар иштирокида ёшлар билан учрашувлар,  "Маънавият оиладан бошланади", "Муомала, либос ва биз", "Уч авлод учрашувлари", "Қадрият, урф одат ва ёшлар" мавзуларида турли тадбирлар ўтказилаётганлиги ана шу йўналишдаги ишларимиз самарадорлигини оширмоқда

Соғлом аёл - соғлом    наслни дунёга келтиради. Ана шундан келиб чиқиб, туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорикда аёллар, ўсмир қизлар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор билан ёндашилмоқда. Туманимиздаги 44950 нафар туғиш ёшидаги аёллар, умумтаълим мактаблари, коллежларнинг ўқувчи қизлари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида босқичма-босқич тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўриклар жараёнида турли касалликлари аниқланган аёл ва қизлар соғломлаштиришга жалб этилди.

Уй бекалари, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, опа-сингилларимизни спортнинг оммавий турларига жалб этиш, турли спорт мусобақалари ўтказиш борасида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Натижада спорт билан мунтазам шуғулланаётган аёл ва қизлар сафи ортиб бормоқда.

 Жорий йилда ташкил этилган "Аёллар маслаҳат маркази", ўқув масканлари ва маҳаллаларда фаолият юритаётган "Ораста қизлар", "Ораста қизлар давраси", "Зумрадойлар давраси"  тўгараклари машғулотлари   орқали ёш қизларимизнинг қобилият ва истеъдодларини кенг намоён этиш, оила ҳақидаги билим ва тушунчаларини бойитиш, касб ва ҳунар эгаллашлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Туманимизда юқоридаги каби ибратли ишларни амалга оширишда қўмитамизнинг  ишончли қанотлари - Манзурахон Эгамова, Мамлакатхон Юсупова, Садбархон Мамитова, Зоҳидахон Асқарова, Мавлудахон Қурбонова, Минисхон Ҳусанова, Илтижо Бурхонова, Дилфузахон Иминжонова, Раънохон Бозорова, Гав-ҳархон Мадраҳимова сингари фидойи  аёлларимизнинг қимматли маслаҳатлари ва амалий ёрдамларини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Бир сўз билан айтганда, мумтоз адабиётимизнинг машҳур вакилаларидан бири, шоира Моҳларойим назари тушган Жалақудуқнинг аёллари бугун юрт равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар..

Аёллар хонадонларимиз кўрки, қувончидир. Дарҳақиқат, ҳар бир хонадоннинг кўрки, қувончи, жамиятнинг кўзгуси бўлган аёлларимиз бор экан, юртимизда ҳамиша меҳр-муҳаббат, гўзаллик ва хотиржамлик барқарор бўлади.

 Зулфияхон FОФУРОВА,

 

Жалақудуқ тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар  қўмитаси раиси.