+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Сен 2019

Ҳеч бир аёл кўз-ёш тўкмасин

Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятидан

Юртимизда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ва салоҳиятини юксалтириш, жамият ҳаётидаги обрў-эътибори ва нуфузини янада оширилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, аёллари улуғланган жамиятда, оилада, ижтимоий муҳитда тинчлик-тотувлик, осойишталик, эзгулик, меҳр-оқибат, фаровонлик ҳукм суради.

Қўмитамиз томонидан ҳам хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, оилаларини мустаҳкамлаш, муаммоларини бўлишиш, бандлигини таъминлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 15 маротаба  бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилди. Мазкур ярмаркаларда 164 нафар ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилди. "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган аёллардан 533 нафарига 6 млрд. сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди.  1634 та иш ўринлари яратилди. Чем маҳалласида тадбиркор аёл Розияхон Атабекова раҳбарлигида "Милано текстил" МЧЖ тикув-трикотаж мажмуаси ташкил этилган эди. Ҳозирги кунда ушбу корхонада ишлаётган қиз-жувонларнинг сони 215 тага етди. Нўхатак маҳалласида "Бек инвест" тикув-тўқимачилик мажмуаси ташкил этилиб, 300 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди. Чўнгбоғич маҳалласида эса тадбиркор Шаҳнозахон Мақсудова томонидан "Фарзона текстил ишонч" тикув-трикотаж цехи ишга туширилди ва бу ерда 30 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.  Ташкил этилган тикувчилик цехларида аёлларнинг самарали ишлаши учун барча шароитлар яратилган.

Ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида,  жорий йил уч мавсумда  ипак қурти боқишга 3006 нафар аёл жалб қилинди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган 95 нафар хотин-қизга қарийб 3 млрд. сўмга яқин имтиёзли кредитлар ажратилиб, фаолият юритишлари учун имконият яратилди. 79 нафар қиз-жувон "Ҳунарманд " уюшмасига аъзоликка қабул қилинди. 181 нафар хотин-қиз эса "Устоз-шогирд" анъанаси асосида махсус курсларда ўқитилди.

Аёллар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ижобий натижаларга эришилди. Шукрки, жорий йилда туманимиз хотин-қизлари ўртасида қотиллик, оғир тан жарохати етказиш, босқинчилик, безорилик, транспорт ҳодисалари, ҳужжатларни қалбакилаштириш сингари жиноятлар содир этилмади. Бироқ, шу йилнинг ўтган даврида 5 нафар аёлнинг ўз жонига қасд қилганлиги бизни яна ҳушёр, огоҳ ва қаттиқ ишлашимиз зарурлигини  тақозо этади.

Оилавий ажримлар - нафақат туманимиз, вилоятимиз, балки бутун республикамиз учун ҳам оғриқли муаммо. Туманимизда йил давомида  189 та ажрим қайд этилган. Бу ажримларнинг 110 таси оилавий келишмовчилик, 38 таси фарзандсизлик, 3 таси хиёнат, биттаси моддий қийинчилик, 14 таси турли бошқа сабаблар натижасида юз берган.

 Гарчи, ажралишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 тага камайган бўлса-да, барибир, ажримлар кўп. Биронтаям оила бузилишига йўл қўймаслигимиз, оиласи пароканда бўлгани учун ҳеч бир аёл кўз ёш тўкмаслиги керак.

Ёшларимизни миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, айниқса, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, сабрли бўлишларига эришиш, ажримларнинг олдини олиш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги 77 та маҳаллада "Қайноналар кенгаш»лари томонидан ажрашиш ёқасида турган 16 оила яраштирилди, 13 нафар оиланинг ноқонуний никоҳи расмийлаштирилди. 34 нафар нотинч оилалар аниқланиб, уларга маҳалла мутахассислари, отинойи ва намунали оила вакилларидан мураббийлар бириктирилиб, доимий назоратга олинди.

Бир сўз билан айтганда, бор эътиборимиз ҳаётимиз гултожи бўлган опа-сингил-ларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштироки, ўрни ва ролини янада оширишга қаратилган.

Тўтихон ЮЛДАШЕВА,  

Андижон тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.