+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Сен 2019

ИШСИЗ, ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА БЕПУЛ ҲУНАР ЎРГАТИЛАДИ

ЯНГИ ЛОЙИҲА

Бугунги кунда мамлакатимизда ишсиз, қийин шароитларда, муаммоли оилаларда яшаётган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамоат фондининг  ижтимоий буюртмаси асосида "Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг қишлоқ ҳудудларида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ҳамда кам таъминланган аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этишдаги ижтимоий ҳамкорликнинг инновацион механизмлари" номли лойиҳа ана шу йўналишдаги ишларга ёрқин бир мисолдир.

Андижон вилоятида мазкур ижтимоий буюртма вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда "Тадбиркор аёл" ассоциацияси вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида амалга оширилиши белгиланган. Бу борадаги ишларни йўлга қўйишда республика "Сабр" ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказининг ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиш орқали уларнинг моддий аҳволини яхшилаш борасидаги тажрибаларидан кенг фойдаланилади.

Шу кунларда лойиҳа доирасида "Тадбиркор аёл" ассоциацияси вилоят бўлинмаси қошида Маҳаллий ривожланиш маркази ташкил этилиб, Марказга алоҳида жой ажратилди. Энди бу ерда ишсиз мақомига эга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 320 нафар  хотин-қиз бичиш-тикиш, қандолатчилик, компьютер саводхонлиги, попопчилик, машина каштаси, бигиз кашта сингари олти йўналишда бепул ўқитилиб, уларга касб-ҳунар ўргатилади.  Энг асосийси, улар муайян билимларга эга бўлганларидан сўнг тадбиркорликка йўналтирилади.

Туман, шаҳар хотин-қизлар қўмиталари тавсияларига,    шунингдек, "Тадбиркор аёл" ассоциацияси томонидан жойларда ўтказиладиган тақдимот-ахборот йиғинларида аҳоли билан бўладиган мулоқотлар, махсус сўровномалар асосида ишсиз мақомига эга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, улар бепул касб-ҳунар ўрганиш учун икки ойлик курсларга ўқишга жалб этилади.

Курс машғулотлари белгиланган йўналишлар бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади, курсни муваффақиятли тамомлаганларга сертификатлар берилади. Шунингдек, ўқиш жараёнида мутахассислар томонидан опа-сингилларимизга тадбиркорлик, бизнесни йўлга қўйиш, кредитлар олиш тартиблари ҳақида ҳам кенг маълумотлар бериб борилади.

Азиз опа-сингиллар! Агар Сиз ишсиз, қийин шароитда яшаб, қандай йўл тутишни билмаётган бўлсангиз, марҳамат Марказимизга келинг. Бепул касб-ҳунар эгаллаб, ўзингиз танлаган йўналишда тадбиркорликни йўлга қўйинг. Ҳеч бўлмаса, ҳунар эгаллаб, оилангизга даромад киритинг, муаммоларингизни бартараф этиб, ҳаётда ўз ўрнингизни топинг. Бу йўлда биз Сизга албатта, кўмак берамиз.

Агар касб-ҳунар ўрганиш ниятида бўлсангиз, Маҳаллий ривожланиш маркази (Андижон шаҳри, Лев Толстой кўчаси, 3-уй. Андижон компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи биноси)га ёки ўзингиз яшаётган туман-шаҳар хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилинг.

 

Наргиза МАРЗАЛИМОВА,

 

"Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Андижон вилояти бўлинмаси  ижрочи директори.