+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Сен 2019

Муаллимлигимдан фахрланаман

дил номаси

Педагогик фаолиятимни бошлаганимга 20 йил бўляпти. Ўтган йиллар давомида ёш авлодни комил инсонлар қилиб тарбиялаш ишига баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келмоқдаман. Ўқитувчилик машаққатли, аммо шарафли касб. Бироқ, шу кунгача ўқитувчилар меҳнати бу қадар қадрланмаган эди.

Биз педагоглар ҳукуматимизнинг халқ таълими ходимларига кўрсатаётган ғамхўрликларидан беҳад мамнунмиз. Айниқса, Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами муносабати билан янги ўқув йили олдидан "Шуҳрат" медали билан мукофотланганим юрагимда чексиз фахр ва ифтихор ҳиссини    уйғотди.

Аёллари қадрланган, зиёлилари эъзоз топган шундай жаннатмакон юртда яшаётганимдан бахтиёрман. Мукофот мени янада руҳлантирди. Келгуси иш фаолиятимда ўқувчи ёшларни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғояларига садоқат, ватан равнақи учун хизмат қиладиган комил инсон қилиб тарбиялашда астойдил меҳнат қиламан.

Нигорахон ЮНУСОВА,

Муҳаммад Юсуф номидаги

она тили ва адабиётига ихтисослаштирилган

 

мактаб-интернатининг тарих фани ўқитувчиси.