+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Июнь 2019

Орзулари ойдин қиз

умидли ёшларимиз

Стол тенниси - кичик копток ва ракеткалар билан столда ўйналадиган спорт ўйини. Шарқий Осиёда пайдо бўлган мазкур спорт тури ўтган асрнинг 20-йилларидан бошлаб дунё бўйича кенг оммалашди.  Бугунги кунда сайёрамизда 40 миллион нафардан зиёд киши спортнинг ушбу тури билан мунтазам шуғулланади.

Кейинги йилларда мамлакатимизда ҳам спортнинг барча турлари қатори стол тенниси билан шуғулланувчилар сафи тобора ортиб бормоқда.  Ана шу спорт билан шуғулланиб, қатор ютуқларни қўлга киритаётган ёшлар орасида Андижон Олимпия захиралари мактаб-интернатининг 7-синф ўқувчиси Зулайҳо Зафаржонова ҳам бор. 

Зулайҳо Марҳамат тумани Хўжариқ маҳалласида туғилиб ўсди. Тумандаги 38-умумтаълим мактабида таҳсил олиш жараёнида илм даргоҳидаги стол тенниси тўгарагига ёзилди. Мураббий Равшаной Аҳмадалиевадан стол тенниси бўйича дастлабки сабоқларни олди. Зулайҳо қизиқарли ва жозибали ушбу спорт турига қаттиқ боғланиб қолди. Қизининг келажаги ва соғлом бўлишини ўйлаган Зулайҳонинг ота-онаси фарзандини спортга ихтисослашган таълим даргоҳида ўқишини исташди. 2018 йилда тест синовларидан муваффақиятли ўтган қиз Олимпия захиралари мактаб-интернатига ўқишга қабул қилинди.

- Спортнинг ушбу тури билан шуғулланган кишида, биринчи навбатда, кўриш қобилияти юқори бўлади, - дейди Зулайҳонинг мураббийи, спорт устаси Темур Шириев. - Узоқни яхши кўра олмайдиган, компьютер қаршисида кўп ўтирадиган ёки кўзини операция қилдирган кишиларга стол тенниси катта ёрдам беради. Бундан ташқари, бу спорт инсонни чаққонликка, абжирликка ўргатади. Зулайҳо машғулотларда қатнаша бошлаганида, анча бўш эди. Ҳозир унда ўсиш катта, ўз устида ишлашга иштиёқ баланд.  Ҳаракатлари, ўзига бўлган ишончи ортган. У мана шундай давом этса, келгусида катта ютуқларга эриша олади.

Ҳозирда Зулайҳо мураббийлари Темур ва Альберт Шириевлар қўл остида маҳоратини ошириб бормоқда. Шаҳар ва вилоят мусобақаларида ғолибликни қўлдан бермай келаётган қизалоқ, кейинги пайтларда республика турнирларида ҳам совринли ўринларга сазовор бўлмоқда.

Наманган шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги баҳслари, Андижонда Аванесов хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда 3-ўринни қўлга киритди, Бухоро шаҳрида ўтказилган республика турнирида кумуш медалга сазовор бўлди.

Зулайҳо - орзулари ойдин қиз. У спорт орқали туғилиб ўсган маскани Марҳаматни   дунёга танитишни, шеърлари орқали эса кишилар кўнглига эзгулик ёғдусини олиб киришни истайди. Дарвоқе, Зулайҳо Зафаржонова болалигидин шеъриятга ошно, ўзини Муҳаммад Юсуф издоши деб билади. Мана унинг латиф мисраларидан парча:

Отам - меҳрим, онам - сеҳрим,

Отам - бахтим, онам - тахтим.

Отам - қувонч, онам - юпанч,

Отам - китоб, онам - хитоб.

Улар ҳаёт - кўнгиллар шод!

Орзулари ойдин қиз Зулайҳога спорт ва ижодда баркамоллик тилаб қоламиз.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА