+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Июнь 2019

Маҳаллада ишлашнинг масъулияти катта, - дейди бўзлик маҳалла мутахассиси Ф.Исроилова.

Мутахассислар фаолиятидан

Фотимахон Исроиловани Бўзда кўпчилик яхши танийди, ҳурмат қилади. Сабаби, Фотимахон опа Сарбон маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси бўлибгина қолмай, туман қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ҳам салмоқли ҳисса қўшган.

 

Фотимахон ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, Андижон пахтачилик институти (ҳозирги Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали)га ўқишга кирди. Талабалик пайтлари қишлоқ хўжалигига оид назарий билимларни пухта эгаллади.

"Яхши қиз маҳалладан чиқмайди" деганларидек,  ўз қишлоғига келин бўлди. Турмуш ўртоғи қишлоқдаги "Усмонжон" фермер хўжалиги раҳбари эди. Бу эса Фотима учун айни муддао бўлди. Турмуш ўртоғи билан бирга ишлаб, олийгоҳда ўрганган назарий билимларини амалиётда қўллайдиган бўлди.

Аёлнинг оила, турмуш ташвишлари, фарзанд тарбиясидан ортиб жамият ишида фаол иштирок этиши фидойиликдир. Меҳнат фаолиятини далада оддий ишчи сифатида бошлаган Фотима опа кейинчалик болалар боғчасида тарбиячи, мудиралик лавозимларида ишлади. Бир муддат Бўз туман қишлоқ ва сув хўжалиги           бошқармаси бошлиғи, яна маълум муддат маҳалла раиси, масъул котиб вазифаларида ҳам фаолият юритди.

Фотимахон опа 2014 йилда ЎзХДПдан халқ депутатлари Бўз туман кенгашининг депутати этиб сайланди. Бутун ҳаётини эзгуликка сафарбар этган аёл депутут сифатида ҳам     хайрли ишларни амалга оширди.

Билим ва тажрибасини, меҳнатсеварлигини қадрлаган маҳалладошлари уни хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича маҳалла мутахассислигига тавсия этишди. Насиб экан, мана бир неча йилдирки, опа маҳалла мутахассиси сифатида самарали иш олиб бормоқда.  Хусусан, унинг маҳалладаги тўй-маъракаларни ихчам, дабдабасиз ўтказиш, низоли оилаларни яраштириш, кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ёшлар тарбияси  борасида олиб бораётган ишлари кўпчиликка манзур бўлмоқда.

- Маҳаллада ишлашнинг масъулияти катта - дейди Ф. Исроилова. - Маҳаллада ижобий ишлар билан бирга, муаммолар ҳам етарли. Фаолиятимда маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик билан биргаликда ана шу муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Одамларнинг мушкулини осон қилиш, юртбошимиз таъбири билан айтганда уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш энг катта савоб. Бу йўлда ҳар қанча қийинчилик ва машаққатни енгиб ўтишга тайёрман.

Дарҳақиқат, бугун маҳалла мутахассиси Фотимахон опа кўпчиликнинг яқин маслаҳатчисига айланган. Энг муҳими, у маҳалладошлари ишончини оқлашг учун астойдил меҳнат қилмоқда.

Фотима опа турмуш ўртоғи Усмонжон ака билан турмуш машаққатларни енгиб ўтиб, оила аталмиш бахт қўрғонини мустаҳкамладилар. Фарзандлари Юсуфжон, Умаржон, Умиджонларни ўзларидек инсофли, диёнатли қилиб тарбияладилар. Улар бугун халқ хўжалигининг турли хил жабҳаларида меҳнат қилиб, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Сўзимизни мухтасар қилиб, Фотимахон опа Исроилованинг масъулиятли ишларига омадлар тилаймиз. Ишонамизки, опа ҳар қандай машаққатларни енгиб ўтади ва албатта фидойи мутахассис сифатида одамларнинг ҳурмат ва эътирофига сазовор бўлади.

 

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,

жамоатчи мухбир