+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Май 2019

Ажрим ёқасида турган 102 оила тикланди

2019 йил - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили

Маълумки, мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, оилаларини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол вояга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки, аёли   қадрланган юрт тараққий этади. Аёл соғлом ва бахтиёр бўлса, ҳаёт фаровон бўлади.

Ана шундан келиб чиқиб, жорий - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида шаҳримизда ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, хотин-қизларнинг оила ва жамиятда тутган мавқеини мустаҳкамлаш, муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, иқтидор ва салоҳиятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ажримларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга қаратилган қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шаҳримизда айни кунда қарийб 10 мингга яқин оилада 35 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг деярли ярми хотин-қизлардан иборат.

Шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар кўмитаси, туман бандликка кўмаклашиш бўлими, тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, "Ҳунарманд" уюшмаси бўлими ҳамкорлигида  уларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш  борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизларнинг рўйхати  шакллантирилиб, вилоят хотин-қизлар қўмитасига тақдим этилди. Қўмита кўмагида 27 нафар хотин-қиз тадбиркор сифатида иш бошлади.  Кам таъминланган оилаларда яшовчи 278 нафар хотин-қизга имтиёзли кредит асосида маиший техника, чорва ҳайвонлари  берилди. Ишсиз бўлган 48 нафар қиз-аёллардан 21 нафари иш билан таъминланди. Бундан    ташқари, чорвачилик, касаначилик билан шуғулланадиган, томорқадан самарали фойдаланаётган хонадонларда бўлиб, улар билан бандлик масалалари, қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида иш стажига эга бўлиш мумкинлиги, бу эса нафақага чиқишда ҳисобга олиниши ҳақида тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз.

Шаҳримиз қўшни Қирғизистон билан чегарадош. Шу боис, энг биринчи навбатда хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка мойил шахслар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитациясига алоҳида эътибор қаратамиз. Улар билан мунтазам равишда назорат ва тарғибот ишлари олиб борилади. Бу борадаги, умуман, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишларимиз самараси ўлароқ, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудимизда  хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, ўз жонига қасд қилиш, шунингдек, одам савдосидан жабрланиш сингари салбий ҳолатлар  қайд этилмади.

 Маълумки, вилоятимиз ҳокими Ш.Абдураҳмонов раислигида ўтказилган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг      навбатдан ташқари сессиясида оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб берилган эди. Мазкур вазифалар ижроси доирасида шаҳар ҳокимлиги қошида "Тўй ва     бошқа маросимларни ўтказиш" комиссияси  иш бошлади. Шаҳар ҳокими раислигида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни тиклаш бўйича очиқ мулоқотлар ўтказилди. Ўтказилган тарғибот-тушунтириш ишлари самарасида 110  нафар  ажрим ёқасига келиб қолган оилалардан 102 нафари тикланди, 8 нафар оилага ярашиш учун муҳлат берилди.

Аёл бор уй саранжом-саришта, қизи бор уйнинг остонаси супурилган бўлмоғи керак. Чунки, хонадондаги файз-барака энг аввало, озодаликка боғлиқ. Хонадонлар билан ишлаш давомида оилаларнинг тутумига, хонадонлар тозалиги,       ободлигига катта эътибор қаратамиз. Қизларимизнинг уй остонасини ҳамиша озода тутишлари, эпли ва тадбирли бўлишлари, томорқасига гул, турли рўзғорга керакли резаворлар экиб парвариш қилишлари, ширинсўз, хушмуомала. ҳар томонлама оилавий ҳаётга тайёр бўлишлари, йигитларимизнинг эса мард ва ориятли, оилада сўзини ўтказа оладиган бўлишлари учун ҳаракат қилаяпмиз. Хусусан, ҳафтанинг ҳар жума кунлари отинойилар, "Қайноналар кенгаши" аъзолари, имом-хатиблар иштирокида "Оила муқаддас даргоҳ", "Сиз турмуш қуришга тайёрмисиз?", "Бир болага етти маҳалла ота-она", "Шинам ва озода оила остонасидан аён" каби мавзуларда мулоқотлар,  давра суҳбатлари ўтказилмоқда. "Маҳалла маликаси", "Меҳрибон  қайнона", "Сумалак сайли", "Ибратли қайнона" мавзуларида эса турли кўрик-танлов  ва тадбирлар  ташкиллаштирдик.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, никоҳдан олдинги тиббий кўрик  масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш борасида ҳам зарур ишлар олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, фаолиятимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилаларини бахтли,  ҳаётларини фаровон қилиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.

Наргизахон ХОЛМАТОВА,

 

Қорасув шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси.