+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

02 Май 2019

Яхши кайфият, хотиржамлик-энг яхши даво

Шифокор минбари

"Қизим болалигидан  бўғимлар оғриғи касаллигидан азоб чекади. Даво излаб, кўп шифокорларга учрадик. Бироқ, қизим ҳадеганда шифо топмади. Бора-бора оғриқлари кучайиб, ётиб қолди. Уни вилоят кўп тармоқли тиббиёт шифохонасига олиб бордик. Шифохонада бизни жуда яхши қабул қилишди. Қизимни кўрикдан ўтказиб, сўнг дарров ташҳис белгилаб, зарур муолажаларни бошлашди. Муолажа  хуш муомала, юқори малака мутаносиблигида кечди. Узоқ даволанишлардан сўнг, қизим тузалди. Ҳозир аҳволи яхши. Бу шифокорлардан оила аъзоларимиз, қолаверса, қизимизнинг ўзи ҳам жуда миннатдор. Кўпларнинг бахтига доим соғ бўлишсин, эл хизматидан ҳеч ҳам чарчашмасин".

Соҳибахон АҲМЕДОВА,

Избоскан тумани, Гуркиров қишлоғи.

 

Ушбу мактуб тиббиёт муассасамизда фарзанди соғайганидан севинган онанинг дил сўзлари. Бундай мактублар талайгина. Уларни ўқиганимда, шифокорлик касбини танлаганимдан, элга нафим тегаётганидан қувониб кетаман. Беихтиёр, болалик, талабалик даврларимни ёдга оламан.

Андижон шаҳридаги 27-умумтаълим мактабини муваффақиятли тамомлаб, тиббиёт олийгоҳига ўқишга кирдим. Онам - Сабохон Ўрмонхўжаева ўқитувчи эди. У 82 ёшида оламдан ўтган. Отам - Муталибжон Ҳисомиддинов умрини тиббиётга бағишлаган хокисор инсон. Узоқ йиллар халқимиз саломатлигини асрашдек шарафли ва масъулиятли касбини улуғлаб келди. Ҳозир муборак тўқсон ёшдалар. Ота-онамиз биз фарзандларига  доимо ростгўй, ҳалол ва масъулиятли бўлишни уқтирардилар.

Ўқишни якунлаб, шифокорлик мутахассислигини эгалладим. Иш фаолиятимга ҳам йигирма етти йил бўлди. Ҳозирда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ревматология бўлими мудири вазифасида фаолият олиб бораман.

Шифохонамиз вилоятнинг нуфузли тиббиёт муассасаларидан бири бўлиб, бош шифокор М.Қодиров, шифокорлар А.Юлдашев, Х.Турсунов, М.Мусаевалар иш жараёнида менга доим устозлик қиладилар. Билмаганларимни ўргатиб, ўз устимда тинимсиз изланишим, беморларга худди яқинимдек муомала қилишим лозимлигини уқтирадилар. Беморнинг тез соғайиши аввало, унинг ўзига, руҳиятига, қолаверса шифокорларнинг ширин сўзига боғлиқ, деб ўйлайман. Уларнинг руҳиятини кўтариш, соғайишига иштиёқни кучайтириш, асабларини мустаҳкамлаш биз шифокорларнинг асосий вазифамиздир.

Мен - бахтли аёлман! Турмуш ўртоғимнинг қўллаб-қувватлаши, ўғил-қизларим, набираларимнинг борлиги, кексаларнинг дуолари, ҳамкасбларимнинг ишончи, севган касбим, ҳамма-ҳаммаси менга куч-қувват бағишлаб, билимимга билим қўшади.

"Ҳар бир кунни яхши кайфият ва яхшилик билан ўтказ!» Бу менинг кундалик шиорим. Юзида табассум жилва қилган одамдан фақат яхшилик кутиш мумкин. Асабларни эҳтиёт қилиш - яхши кайфиятга, табассумга, хотиржамликка боғлиқ. Бунга амал қилган инсон ҳеч қачон касал бўлмайди. Мен беморларга бу ҳақда кўп бор таъкидлайман. Менинг муолажам ана шу шартларга асосланади.

 

Насибахон СОБИРОВА,

вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

 

ревматология бўлими мудираси.